10 September 2021
06:31 - Комил Алламжон ва Саида Мирзиё: Шавкат Мирзиё даврида оммавий матбуотнинг умумий тили ва бошқа масалалардаги тил бирлиги ҳақида

Миллий Масс-медиани Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжон барча блогер ва журналистларни яқинда бўладиган сайловларда Шавкат Мирзиёга овоз беришга чақирибди, унинг ўринбосари Саида Мирзиё ҳам бу масалада четда турмасдан, ўз отаси Шавкат Мирзиёнинг ҳар бир қадамини қўллаб-қувватлашга чақирибди.

“Шавкат Мирзиё даврида матбуотнинг “тили чиқди”. Албатта осон бўлмади, осон бўлмаяпти ва осон бўлмайди ҳам. Тўғри гап туққанинга ёқмаганидан кейин бегонага ёқармиди. Лекин тўғри гапсиз ёлғон кўпаяди. Ёлғончилар кўпаяди. Ривожланиш бўлмайди, хато кўпаяди, файз-барака қочади”, деб ёзибди Комил Алламжон ва қўшимча қилибди: “Шахсан мен учун бу жуда қувонарли. Мен албатта Шавкат Мирзиёга овоз бераман ва барча блогер ва журналистларни бизнинг қадримизга етаётган инсонга овоз беришга чақираман”.

Саида Мирзиё Тошкентдаги International Hotel меҳмонхонасида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (EХҲТ) яратган тадбирда сўзга чиқиб, ўз сўзида ўтган даврда мамлакатда сўз эркинлиги шакллантиришда амалга оширилган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдирдибди ва шундай дебди: “Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари бўйича дунё мамлакатлари орасида ТОП-5ликдан ўрин олган. Open Data Inception маълумотларига кўра, бу кўрсаткич борасида биз АҚШ, Испания, Франция ва Буюк Британия билан бир сафдамиз. Давлат харидлари ҳақида тўлиқ очиқ маълумот мавжудлиги баъзида анчагина жиддий муҳокамаларни келтириб чиқармоқда”.

Қаранг, бу иккала маддоҳ ҳам бир оғиздан ҳозирда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган иллатлар: нафрат туйғусини ёйиш, сохта хабарлар бериш, инсонларни ўзаро тарқоқ ҳолга келтириш, зўравонликни тарғиб қилиш ва ёлғон хабарлар тарқатиш каби масалалар бизнинг ҳам муаммоларимиздир, дейишгача боришибди.

Савол туғилади, бу ИККИ МАДДОҲ бараварига, бир оғиздан, мавжуд режимнинг раҳбарини УЛУҒЛАШ билан шуғулланаётларига қандай қараш керак?

Бу саволнинг жавоби ҳам жуда муҳим: Бу икки МАДДОҲ бирга экан, улар ҳар доим бир нуқтадан гапиришлари ҳам муҳимлиги аввалдан маълум эди. Яъни, улар ҳам мавжуд тузумнинг МАРДИКОРЛАРИ эканлиги очиқча кўрсатилмоқда. Улар бекорга Шавкат Мирзиёнинг қўлидан чиқиб кетишмаган ва бекорга ҳозир ҳам айнан унга хизмат қилаётганлари йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону