07 September 2021
20:38 - “Толибoн” янги Афғонистон ҳукуматини эълон қилди, Панжшер 3 кунда қулабди
Кичик Аҳмад Масъуд The Washington Post учун колонкасида асосий мақсад - барча фуқаролар ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган, барча этник озчиликлар автономияга эга бўладиган ва давлат бошқарувида ҳар ким иштирок этиши кераклигини урғулаган эди. Аммо, ҳамма нарса тескари йўналишда кетибди.

Толиблар 3 кунда Панжшер вилоятини ҳам босиб олибдилар ва янги ҳукумат таркибини эълон қилибдилар. Бош Вазир этиб Муҳаммад Ҳасан Охунд, Биринчи Бош Вазир ўринбосари этиб Абдулғани Биродар, Мудофаа Вазири этиб, “Толибон” асосчисининг ўғли Муҳаммад Ёқуб, Ташқи Ишлар Вазири этиб Амир Хон Муттақий тайинланибди.

Шундай қилиб, Афғонистон тўла “Толибон” қўлига ўтибди. Ишлар қандай кетиши ҳам мутлақо номълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону