05 September 2021
13:53 - Юсуф Жума: КГБ ТЕЗАГИДАН ЧИҚҚАН “ҚАҲРАМОНЛАР”!

Элу юрт дардлари тўғрисида тўғрисини айтсам, тўғри тушунмайдилар.
Тўғрисини тўғри тушунмайдилар деб - тўғрисини айтмаслик - тўғри эмас...

Чаламулла - нодон - “академик” Озод Шарафиддинов - Ўзбекистон қаҳрамони.
Лекин...

Миллат дардидан мардона бонг урган Одил Ёқуб қаҳрамон эмас.
Ёзганлари ўзидан бурун ўлган Саид Аҳмад қаҳрамон.
Бироқ эл учун мардона олишиб ўлган Шовруқ Рўзмурод Қаҳрамон эмас.

Халкнинг энг қўрқоқлари, энг сотқинлари, энг нодонлари - Ўзбекистон қаҳрамонлари...
Чунки унвонларни дунёнинг энг иркитлари - энг сотқинлари - юртфурушлар - онафурушлар - орфурушлар Каримов билан Каримовни ҳам даюсликда доғда қолдирган КГБ тезагидан чиққан Ш.Мирзиёев берди.

Бугун Иброҳим Ғафуров қаҳрамон бўлибди.
Умри КГБнинг жойлардаги кабинетларида ўтди... Буюк Дадахон Ҳасанга барча йўллар ёпиқ....

Табриклайман, Иброҳим ака!
Умр бўйи КГБга ишладинггиз...
Сизга қаҳрамонлик кейинги ўттиз йилда - ўзбек геносид қилинган йилларда бир оғиз ғинг демасдан - Абдураҳим Пўлат сўзи билан айтганда барча тешикларинггизни қисиб ўтирганинггиз учун берилди - ахир ўзи бўладими - бунчалик қўрқоқликни - сотқинликни эплашнинг?!
Аслини олганда саксон йил шундай эплагансиз...

Ё энди - қаҳрамон бўлгач: Хоин Ш. Мирзиёевнинг ўрис қирғинчиларига ёдгорлик ўрнатганига норозилик билдирасизми?!

Ё бугун Афғонистон деб аталаётган ўзимизнинг Туркистонда яшаётган ўзбекларни ҳимоя этиш ўрнига толибларга зар чопон кийдириб, жоҳилларнинг оёғини уқалаётган, толибон адвакати пирсиён Ш. Мирзиёевга қарши тил чиқарасизми?!

(Ё тавба, кимдан зўр кўрса - оёғини уқалайверади - Исмат Хушевми, Путинми, толибонми... У бошқараётган гала ҳам шундоқ...)

Сотқин Ш. Мирзиёевнинг нечун ўзбек газини ўзбекка бермаётганини сўрайсизми?!...
Соқинларни ва сотқинларни ялаётганларни дорларга тортадиган кунларга яқин қолди...
Тириклари билан ўликлари ҳам тортилади...

Икки сўтак депутат(Кушербаев, Қодиров) КГБ нинг тентаги Жириновскийга қарши ёзибдилар.
Гўё Ўзбекистон мустақилу анави тентак қаршидай - бу ҳам КГБнинг ўйини.

Сохта парламентнинг сохта “қаҳрамон” депутатлари билмайдими - Шавкатчани Путин тайинлаганини?!

Олтин, уран, кумуш, мис... миллион тонналаб қимматбаҳо метал, юз миллиард куб метр газ... бари Шавкатча туфайли Россияга текин оқаётганини... шунча бойлик билан эл газсиз, сувсиз, оч ва қулу чўрилигини - парламентдаги номуссизлар билмайдими?!

Агар ўрисга текин оқмаётган бўлса - қани?! Чиққан жойларингга ураяпсизларми?!
Ё Шавкатчанинг чиққан жойига оқаяптими?! Шу ҳам давлатми?!
Нимаси мустақил?!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Майли, менинг барча гапим ноўрин бўлсин, айтингчи, “қаҳрамон” ноэрлар - сотқин гала -
Агар дунёда Ўзбекистон деган мустақил давлат бўлса, Нечун АҚШ Президенти Ж.Байден террорчиликка қарши Ўзбекистондан база очиш учун - Россия Президенти Путиндан рухсат сўради?!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!... Ва нечун Путин рад этди?!!!!!!!!!!!!!!!!....
Нечун бу масалани мен эмас - Шавкатча ҳал этади - демади?!!!!!!!!!!!!!....

Юртдагилар ҳам, четдагилар ҳам жим... нега - сўрғич сўраяпсими?!... Номус бўлмаса - дин бўлмаса - ҳолинггиз шу - иркит гала...

Миттигина Грузияда шундай бўлсин-чи?!....
Ё ушоқдек Литвада...

Тағин байрам - мустақиликка ўттиз йил бўлганмиш... Исломчалар, Шавкатчалар билан юрт мустақил бўладими?!...

Ўттиз йилдан буён фақат мен такрорлаяпман:
Юрт бир секунд ҳам - бир дам ҳам мустақил бўлмади, бундай орсизлар билан бўлмайди ҳам...
Иркит Каримовнинг иркит кампири ёзилган текстни ўқий олмаяпти - чунки ўзбекча ёзилган - бирон сўзни тўғри айтолмайди, номуссиз улус шундайларга сажда этиб, ўттиз йилни бой берди - ўрис томонидан СССР пайтидагидан миллион карра кўп талон этилмоқда...
Нечун жим депутатчалар?!...

Анави сенатбоши хонимча “ягона Хитой” тарафдоримиз деб уйғурлар қатлиомига рози бўлиб - Хитой тўраларига иштон туширди... “Қаҳрамон” депутатбаччалар индамадику?!...

Россияга бориб ҳам бу ойимча шундай иштон туширди.... Шавкатчанинг Москва пойида доим этаги кўтарилган...

Нега сайрамайсиз - сўрғич тотли эканми?!...
Сизку сотқин ноэрларсиз - ақли заиф, орсиз кимсалар...
Четдагиларчи?!
“Озодлик”нинг бир нодон сиёсатчиси - Тошкент коллектив ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотига кирмайман деб қаттиқ турсин - дейди.

Сотқин Ўзбекистонни чиққан жойига уриб бўлдику - еру осмонини ўрисга бердику - ер остини ҳам Оролдай қурутяптику - муддатсиз - мангу шартномаларга қўл қўйдику....
Шу сотқин қаттиқ турадими?!...

Юртни - она Туркистонни қутқариш учун бу сотқин галани йўқ қилиш шарт! Бу учун бутун эл - ёппасига майдонга чиқиши шарт!!!...
Юрт - барчамизнинг ягона онамиз!
Сотқиннинг шахсий онаси эмас - истаганини еса...

Бутун элда биронта бу ҳақиқатларни тушунадиган йўқ... Бирон эси бутун йўқ...
Эсиз юрт, эсиз юрт....

Балки, олтин юлдуз тақиб элга бор ҳақиқатни айтарсиз, қаҳрамон Иброҳим ака?!
Адабиётчи бўлиб - адабиётни тушунмаган - юрт фожеаларини қайдан англасин?!
Буюк Шайхзода ҳақида китоб ёзгансиз.
Шайхзодани тушунмагансиз - буюкни буюк тушунади:
Буюк Қодирийни - буюк Чўлпон тушунган.
Буюк Шайхзодани - буюк Шукур Бурхон тушунган.
Буюк Чўлпонга биргина “Адабиёт надир?!” деган мақоласи учун қаҳрамонлик берса минг карра арзийди - 16 ёшида ёзган!

Саксондан ошиб сизда шундай бир мақола борми?!
Бутун ўзбек адабиётшунослигида борми?!
Бари вайсақилик...
Ҳатто Чўлпоннинг ўша мақоласини тушунмадинглар, тушунганларингда мунчалик бачкана, эзма китоблар битмасдинглар...
Адабиётни тушунмаганинггизни тушунтириш учун битта далил: Абдуллла Ориповни мақтаб - одамзотни пода дегани ҳақида ёзибсиз.

Инсониятнинг подалиги миллион йиллардан буён айтилиб келаяптику?! Лекин унинг “Соҳибқирон”ида Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларини даюсона битганига, бу бачкана асар буюк Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек”и ёнида чиқинди эканини билмагансиз.

Имконим бўлса, бундай минглаб мисоллар келтирардим...
Юз йилда А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар”ини, М. Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек”ини тушунмаган адабиётшунослик - шубҳасиз ёқиб ташланади...

Боисларини Улуғ Қодирий тўғрисидаги мақоламда кенг кўламда тушунтирганман.
Умринггиз узун бўлсин, Иброҳим ака - Сиз яхши таржимонсиз... Сиздан илтимосим - умринггизда бир марта тўғри иш қилинг - мен учун эмас - ўзинггиз учун:
олтин юлдузни элтиб - Шовруқ Рўзмурод гўрининг тупроғига - оёқ томонига қўйинг!
Эр арвоҳига улуғ Тангрининг олқишлари ёғилсин! Тарихда шу билан қоласиз - ардоқланасиз....

Нега бу битигинг мунчалар кескин - дерсиз?
Қанчадан - қанча ҳикматлар айтдим - биронта уқдими, Мирзиёев уқдими?!
Пайғамбарлар айтмаган, Румийлар битмаган ҳикматларни айтдим - ким айтган? Ҳатто Тангрининг ҳам ҳадди бор - ҳаддингни бил деб?! Ким ҳаддини билди?!...

Чегарадан чиқолмайди,
Ҳатто Тангрининг эви бор.
Ёвузликни оқлолмайди,
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Ёлғончилик этолмайди,
Тозага тош отолмайди,
Тўғриликдан кетолмайди -
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Дўстингни бил, ёвингни бил,
Ёвни овла - овингни бил,
Эвинг - эсдир, эвингни бил,
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Боқаман ёшу қаррига -
Чегарадан ташқарида -
Қани ким ҳадди - Тангрида?!!!
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Ҳаддини билмас - ғўр Юсуф,
Манглайига тақдир дер - туф!
Урфдан чиқма - эвингдир урф,
Ҳатто Тангрининг эви бор.

Ш.Мирзиёев улуғ Обид Асомовга орден берибди - ўлдириб - орден билан ёпмоқчи.

Обид орденга зор эмас, барча орденлардан оти юқори!
Тангрининг кучига ишониб айтаманки - қотиллиги учун қудалари билан жавоб беради -
Нега чипталари сотилган концертларини тўхтатиб қўйди?!...
Нега касалхонада оёққа турган БУЮК ОБИД АСОМОВ ўлдирилди?!... Бугунги бутун ўзбек адабиётидан, санъатидан битта Обид Асомов сўзи азиз эди.
Ўзбекистонда эмас, дунёда битта эди, дунёни забт этаётганди, ўрисдай элни сўзда қойил қолдириш қийин. У қойил қолдирганди... Сотқин пирсиён ўлдирди...
КГБнинг тезагидан чиққан Ш.Мирзиёев яна президентликка тайинланади.
Сотқинларга унвонлар ёғилади.

Аслида гўнгқурт ҳам сотқинлик этмайди - еб турган гўнггини ёвига сотмайди - бу хоин тўғилган жойини - онасини сотиб ўтирибди... Шу боисдан ҳам КГБ тезагидан чиққан деяпман...

2021 йил, 3 сентябрь.

* * * * * * *

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону