03 September 2021
03:08 - АҚШ Президенти Жо Байден: “Россия агрессияси фонида Украинани қўллаб-қувватлаймиз!” 2 сентябрдаги учрашувда бошқа нима гаплар бор эди?
Украина Президенти Владимир Зеленский ниҳоят АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашди. У бу учрашувни ўз вақти учун энг қимматли фурсат бўлганидан фойдаланиб аввалроқ ўтказмоқчи бўлган эди. Аммо, ўтказиб бўлмади.

Ниҳоят кеча 2 сентябрда Владимир Зеленский ўз фаолияти давомида учинчи марта АҚШ президенти била учрашибди. Жо Байден Украина Президенти Владимир Зеленскийни Вашингтондаги президент қароргоҳи – Оқ Уйда қабул қилибди. Учрашувда Жо Байден украиналик ҳамкасбини АҚШ Украинанинг ҳудудий яхлитлигини таъминлашда қўллаб-қувватлаши ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлида Киевга ёрдам кўрсатишда давом этишини маълум қилибди.

Президентларнинг учрашуви 2 соатдан кўпроқ ёпиқ форматда давом этибди ва одатдан ташқари ҳолатда бундай учрашувлардан кейин президентлар биргаликда матбуот анжуманида қатнашиб, саволларга жавоб беришарди, аммо бу сафар етакчилар оммавий ахборот воситалари билан савол-жавобда иштирок этишмабди.

Фақат Оқ Уй расмий сайтида Жо Байден ва Владимир Зеленскийнинг қўшма баёноти эълон қилинибди. Баёнотда айтилишича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон бугунгидек яхши бўлмаган экан.

Табиий, бу баёнотда Қрим ва Украина муаммолари, Украина ва АҚШ стратегик ҳамкорлик борасида келишувга эришишга яқин туришгани, иқтисодиёт ва “Шимолий оқим-2” лойиҳаларида АҚШ Украинани коррупцияга қарши курашиш ислоҳотида қўллаб-қувватлаши ҳозирги давр учун муҳим бўлган шаклда эканлиги тан олинган, Украина Президенти Владимир Зеленский бу масалаларда тўла АҚШ тарафида эканлигини ҳам очиқча эълон қиларди. Бу сафар ҳам айнан шундай бўлибди.

Нима ҳам дердик, кеча 2021 йил 2 сентябрда жуда яхши учрашув бўлибди. АҚШнинг позициялари тўла қабул қилинибди. Бунга “Офарин!” дейиш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону