31 August 2021
22:44 - Ўзбекистоннинг янги диктатори Шавкат Мирзиёнинг дод-войлари ва Афғонистондаги ҳақиқий аҳвол ҳақида
1. Шавкат Мирзиё бўладиган сайловлар ҳақида тўхталиб, шундай дейишгача борибди: “Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади ҳамда янги Ўзбекистон халқининг ўсиб бораётган сиёсий тафаккурини, ижтимоий фаоллиги ва маданий савиясини яққол намоён этади, деб ишонаман”, дебди у бечора президент.

2. Шавкат Мирзиё сармоядорларнинг мамлакат иқтисодиётига бўлган ишончини кескин оширишга муваффақ бўлингани ҳақида гапириб, шундай дейишгача борибди ва шу масалалар бўйича ҳамма нарсани тилга олиб, шундай дебди: “Мана, яқинда Америка Қўшма Штатларининг J.P.Morgan Инвестиция Банки томонидан эълон қилинган “Ўзбекистон: қуёш каби кўтарилиш” номли таҳлилий ҳисоботда ҳам айни шу фикрлар баён этилган:

“Ташқи Савдо Айланмаси 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2020 йилда 36 миллиард долларга кўпайган. 2017-2020 йилларда мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиш даражаси 18,3 фоизни ташкил этиб, Ялпи Ички Маҳсулот 60 миллиард долларга етди. Бу ҳақда гапирганда, ташқи савдо айланмаси 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2020 йилда 36 миллиард долларга кўпайганини таъкидлаш лозим”.

Кўриб турибсизки, Президент Шавкат Мирзиё нималар дейишгача етиб борибди.

3. Тиббий соҳадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилади, дебди Президент Шавкат Мирзиё ва қуйидагиларни такрорлабди:

“2016 йилда мавжуд бўлган 800 та “Тез ёрдам” шохобчасининг сони бугунга келиб 1 минг 666 тага етказилди. Тез тиббий ёрдам бригадалари сони эса 1 минг 648 тадан 2 минг 685 тага кўпайтирилди... Маълумки, илгари кўплаб юртдошларимиз мураккаб тиббий операцияларни ўтказиш учун чет элларга боришга мажбур эди. Ҳозир бундайлар йўқ эмиш”.

4. Шавкат Мирзиё: “2021 йилнинг ўзида яна 50 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланади” деганини ҳам эсга олиб, 2017–2020 йиллар давомида 140 мингдан зиёд арзон ва сифатли уй-жойлар бунёд этилганини маълум қилинганини ҳаммага эслатибди ва ушбу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан қарийб 11 баробар ошганини эслатибди.

Аслида, дейди мухбирларимиз, юртимизда илгари ҳеч қачон бундай катта кўламдаги қурилиш ишлари амалга оширилмаган ва оширолмайди.

5. Кейин диктатор Президентимиз Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясига тўхталиб, у Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрам тадбирида ташқи сиёсат, хусусан Афғонистондаги ҳокимият алмашинуви масаласига тўхталиб ўтиб, қуйидагиларни вайсабди: “Биз бу мамлакатда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз. Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда кўприк вазифасини бажара олишига ишонамиз.

Аммо, ҳозир ушбу мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда, миллий келишув асосида тинч йўл билан амалга оширилиши ўта муҳим, деб ҳисоблаймиз”, дейишгача борибди.

Ваҳолангки, Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида қисқа даврда самарали алоқаларни йўлга қўйишга эришган эмиш... Бу йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти раислигини қабул қилиб оламиз ва унинг келгуси йили ўтадиган Саммитига пухта тайёргарлик кўраяпмиз”, дейишгача борибди.

Хуллас, шунақа диктатор президентимиз бор, аҳволимиз ҳам шунга яраша.

Бунақада ҳеч қандай илгарилаш мумкин эмас, бўлолмайди ҳам, дейди “Ҳаракат” мухбирлари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону