28 August 2021
01:00 -
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё 215 нафар маҳкумни афв этибди, “Толибон” тиббиёт муассасаларида ишлайдиган аёлларни ишга қайтишга чақирибди
Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 маҳкумни афв этгани ҳақида хабарлар тарқатилди.
“Ўзбекистон 24” телеканали хабарига кўра, афв этилганларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 127 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 12 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 73 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилган фуқаролардан 14 нафари – аёллар; 12 нафари – 60 ёшдан ошган шахслар; 69 нафари – хориж фуқаролари; 15 нафари – тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар.
Бундан ташқари, жорий йилда президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби белгиланганди. Унга кўра, эндиликда давлат раҳбари маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш ҳуқуқига эга бўлибди.
Айни замонда, толиблар тиббиёт муассасаларида ишлайдиган аёлларни ишга қайтишга чақиришибди.
Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракати мамлакат тиббиёт муассасаларида ишлайдиган барча аёлларни ўз иш жойларига қайтишга чақиргани, бу борадаги баёнот ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг Twitter саҳифасида эълон қилинди.
“Афғонистон ислом амирлиги жамоат соғлиғини сақлаш вазирлиги барча аёлларни – маъмурий марказлар ва вилоятлардаги тиббиёт муассасалари ходимларини ўз вазифаларини бажаришга чақиради. Уларга ислом амирлиги томонидан ҳеч қандай тўсқинлик бўлмайди”, – дейилибди эълонда.
Аввалроқ Забиҳулла Мужоҳид келажакда аёллар ўзларининг кундалик юмушларига қайтишлари мумкинлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, толиблар аёлларни уйда ўтиришга ва юзларини тўлиқ ёпиб юришга мажбурлашлари борасидаги хавотирлар асоссизмиш.
У шунингдек, аёлларнинг омма олдида эркак қариндош билан юриши тўғрисидаги талаб нотўғри талқин қилинганини билдириб, агар улар мактаб, офис, университет ёки шифохонага борадиган бўлса, ёнида маҳрам бўлиши шарт эмаслигини урғулабди.