21 August 2021
23:17 - Афғонистонда “Озодлик йўли”: Қобул аэропортида вазият қандайлиги бу саволнинг тўла жавобидир
“Толибон” мамлакатнинг қуруқлик чегараларини ёпгач, Қобул аэропорти мамлакатни тарк этмоқчи бўлганлар учун ягона йўлга айланди. Бироқ, афғон жангариларининг ўзи мамлакатни тарк этишини ўйламаётганлари кўриниб турибди.

Якшанба кунидан бери аэропортга олиб борувчи йўлда юзга яқин киши ҳалок бўлган. Бу воқеалар шуни кўрсатадики, эндиликда аэропортга етиб боришнинг ўзи ҳам хавфли бўлиб қолмоқда.

Аэропорт деворлари ичида 4 мингга яқин америкалик аскарлар тартиб сақлашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, аэропорт ташқарисидаги баъзи “Толибон” жангариларининг қўлида ракета отиш мосламалари ҳам борлиги айтилмоқда.

Хабарларга кўра, жангарилар визаси бор афғонларнинг ҳам аэропортга киришига тўсқинлик қилмоқда.

Los Angeles Times газетаси ходими Маркус Ямнинг хабар беришича, “Толибон”нинг кўплаб жангарилари ҳавога ўқ узган, айримларни эса нишонга олган, мамлакатдан қочмоқчи бўлганларни таёқ ва қамчи билан савалаган.

Австралиянинг SBS жамоат телерадиокомпанияси томонидан тарқатилган фотосуратларда эса ҳужумга учраган афғон таржимони танасининг ўқдан яраланган қисмини кўрсатаётгани акс этган. Тиканли симларга қарамай, кўплаб одамлар хавфсизлик деворларига кўтарилгани ва ўқ овозлари янграгани ҳам эшитилмоқда.

Ҳамид Карзай номидаги Халқаро Аэропортнинг чегара деворидан ошиб ўтишга уринмоқда бўлганлар жуда кўп. Аэропорт ташқарисида йиғилганлар ичида бир неча кундан бери овқат ва суви бўлмаган болали оилалар ҳам бор.

Америка фуқароларидан бу ҳудудга махсус йўлланмаларсиз келмаслик сўралмоқда эканлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.

АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси ушбу мамлакатда қолаётган фуқароларни Қобул аэропортига сафар қилишдан тийилишга чақиргани ҳам ёрдам бермаяпти.

“Биз Америка ҳукумати расмийларидан махсус кўрсатмалар бўлмагунча, фуқароларини аэропортга боришдан, айниқса аэропортнинг кириш қисмига келишдан тийилишга чақирамиз”, дейилади баёнотда.

Айтилишича, Қобул аэропортида ҳамон хаос ҳукмронлик қилмоқда ва одамларнинг улкан оломони самолётларга чиқиб олишга уринмоқда. Толиблар рўй бераётган ҳодисалар учун масъулиятни зиммасига олмаслигини айтиб, барчасини Ғарб давлатларига тўнкаган, уларнинг сўзларига кўра бу давлатлар нормал эвакуация режасини ҳам ишлаб чиқа олишмаганмиш.

Хуллас, шунқа гаплар ва шунқа фактлар, дейди “Ҳаракат” мухбири. Шароитни яхшилаш учун, авваламбор, УМУМИЙ ВАЗИЯТНИ яхшилаш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону