19 August 2021
21:00 -
Афғонистон бўйича сўнгги хабарлар: Ашраф Ғани қайтмоқчи, Панжшерда қаршилик ҳаракати куч тўпламоқда, мамлакатда намойишлар бўлмоқда
1. Афғонистон президенти Ашраф Ғани видеомурожаат қилиб, мамлакатга қайтмоқчилигини, ўзи Афғонистондан 169 млн доллар олиб чиқиб кетгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини айтди ва шу йўзналишда ҳаракатлар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, уни мамлакатдан чиқиб кетишга мажбурлашган. “Агар мен қолганимда, бемисл қон тўкилишига гувоҳ бўлардим”, дея қўшимча ҳам қилган.
2. Халқаро ҳамжамият “Толибон”ни легитим ҳукумат сифатида тан олиш масаласини кўриб чиқаётган вақтда, Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Амрулла Солиҳ толиблар ҳокимиятини тан олмаслигини билдириб, ўзини Афғонистоннинг “қонуний вақтинча президенти” деб эълон қилди. Аммо, бу чиқишнинг катта таъсири бўлиш-бўлмаслиги номаълум.
3. Миллий қаҳрамон, 1990-йилларда “Толибон”га қарши курашган Шимолий альянс раҳбари, 2001 йил сентябрда “Ал-Қоида” томонидан ўлдирилган Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд ҳам айни вақтда толибларга таслим бўлмаган ягона вилоятда, яъни Панжшерда.
РИА “Новости” агентлиги манбасига кўра, Панжшер ҳудудига Афғонистондаги ўзбеклар етакчиси маршал Абдурашид Дўстим раҳбарлигидаги ўн минг қўшин ҳам йўл олган. Шунингдек, асли тожик, генерал Пир Муҳаммад Хоксор ҳам шу ерда.
Манбалар маълумотига кўра, Аҳмад Масъуд АҚШ ва Франция вакиллари билан алоқа ўрнатиб, ўз қўшинлари қурол, ўқ-дори ва ҳарбий техникалар билан таъминланишига эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Агар Ғарб томонидан Панжшерга эътибор қаратилмаса, у Россияга юзланиши мумкин.
4. АҚШ президенти Жо Байден Кобул қулашидан кейин илк бор ABC телеканалига интервью берди, у ҳарбийларни Афғонистондан олиб чиқиш бўйича қарори тўғри бўлган деб ҳисоблагани ҳақида айтган.
Шу интервьюнинг канал сайтида эълон қилинган қисмларида Байден америкалик ҳарбийлар Афғонистонда 31 август - ҳарбийларнинг олиб чиқилиши учун белгиланган сўнгги муддатдан кейин ҳам қолиши мумкинлигини истисно қилмаган.
Бу ой охирида ҳам Афғонистондан кетишни истаган АҚШ фуқаролари қоладиган бўлса, рўй беради. “Барчани олиб кетмагунча биз бу ердан чиқмаймиз”, дебди Жо Байден.
5. Толиблар ҳозирда аэропортга йўл олаётган хорижликларга тўсқинлик қилишмаяпти, аммо шаҳарнинг барча қисмини, шу жумладан аэропортга киришни ҳам назорат қилишмоқда.
Афғонистондан эвакуация жараёнида юзага келган тартибсизлик бўйича саволга жавоб қайтарган маъсул одам, АҚШ разведкаси Афғонистондаги ҳокимият йил охиригача қулаши мумкинлигини тахмин қилганини, бироқ бу борада аниқ фикр бўлмаганини айтибди.
6. Ражаб Эрдўған Туркия толиблар бошқаруви даврида ҳам Қобул аэропортида қолмоқчилигини билдирмоқда. Аммо, ҳаётда қандай нарсалар бўлиши номаълум.
7. Покистон Афғонистон билан чегараларни ёпди, энди нималар бўлиши ноаниқ. Лекин, ҳозироқ чегаралар маълум маънода очиқ эканлиги айтилмоқда.
8. Толиблар вакилига кўра, Афғонистонда демократия бўлмаслиги аниқ. Reuters агентлиги журналистига толибларнинг юқори мартабали амалдорларидан бири Воҳидулло Ҳошимийнинг маълум қилишича, ҳаракат мамлакатда ҳокимиятни қўлга олганидан кейин Афғонистонни кенгаш бошқаради, аммо олий раҳбарият толиблар етакчиси Ҳайбатулла Охунзоданинг қўлида тўпланади.
Ҳеч қандай демократия бўлмайди. Бу ҳақда Ҳайбатулла Охунзода раҳбарлигидаги ҳокимият вакили Воҳидулло Ҳошимий очиқча гапирмоқда.
9. Афғонлар Мустақиллик Кунида норозилик намойишларига чиқишди. Чунки, пайшанба куни Афғонистоннинг қатор шаҳарларида мамлакат мустақиллигининг 102-йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари мамлакат байроқларини кўтариб кўчалардан ўтишди, толиблар айни вақтда барча ҳудудларда ўзларининг оқ рангли байроқларини ўрнатишмоқда.
10. Толиблар тез орада молиявий қийинчиликларга тўқнаш келади, Ғарб мамлакат валюта захираларидан фойдаланишни тўсиб қўйиш ниятини очиқча гапирмоқда. Мамлакат иқтисодиёти хорижий ёрдамларга жуда боғлиқ, бу ЯИМнинг 43 фоизини ташкил этади.
Афғон валюта захираларининг катта қисми Америка ва Европа банкларида сақланади, АҚШ шу ҳафтада бу захираларни музлатиб қўйди. Халқаро Валюта Жамғармаси ҳам Афғонистонга ёрдам тўхтатилишини маълум қилган. Бошқа йирик донорлар ҳам пул оқимларини тўхтатиш ниятида.