11 August 2021
22:28 - Ўзбекистонда “Ватандошлар” жамоат фонди тузилибди, унинг Васийлик Кенгаши Шерали Жўрага берилибди, бошқа фармонга раҳбар ҳам тайинланмабди!!!

Ўзбекистон Президентининг “Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинибди, Васийлик Кенгашига Ўзбекистон Халқ Артисти Шерали Жўраев тайинланибди.

Ҳужжатда айтилишича, фондни ташкил этишдан мақсад хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштиришмиш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлашмиш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошлар салоҳиятини мамлакат тараққиётига самарали йўналтиришдан иборатмиш.

Қарорда бу Фонднинг асосий мавзулари қоғоздагина санаб чиқилиб, аввалига бу фонднинг ишлаши учун 5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилармиш.

Айни замонда, Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланармиш. Шу писқи-пасодларга ишонадиганлар борми?

Бунинг устига, якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланармиш.

Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинибди. Ишлар 1 сентябрдан авжига чиқармиш.

Шавкат Мирзиё навбатдаги КАЙФ УСТИДА имзолаган бу фармонида, ким унинг раҳбари бўлиши тилга ҳам олинмаган, оғзаки ваъдалар берилган, холос.

Хуллас, Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги фармон ва қонунлари ҳардоимгидек қоғоздагина қолиб кетаверади! Шу сабабли бу фонднинг раҳабарияти ҳам тайинланмаган!!!

Уларнинг ҳеч кимга кераги ҳам ЙЎҚ!!! Бу ерга қўйилган расмни танитишнинг ҳам кераги йўқ. Уни ҳамма билади-ку!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону