26 July 2009
00:35 - Абдураҳим Пўлат: Пўлат Охунга айтганларимни ҳамма билишини истардим
Яқинда Пўлатжон менга “Анча-мунча одам сайтимиздаги кескин сўзлар туфайли Сизнинг ва “Бирлик”нинг душманига айланиши мумкин. Бизнингт танқидимиз, уларни бирлашишга ва бизга қарши курашга олиб келмоқда” деган маънода гапирди. Унга берган жавобимни бошқалар ҳам эшитишини истардим.

Биз сайтимизда танқид қилаётган одамлар – чет элга келиб олиб, ҳеч нарса қилмасдан, мазохист сайтларда дод-вой қилиб юрган одамлардир. Уларнинг ҳаммасини жуда яхши биламан. Улар принцип ўлароқ бирлашолмайдилар ва ҳеч нарса қилишни билмайдилар ҳам.

Лекин, Ўзбекистондаги режимга қарши бирлашолмаган масхарабозлар менга қарши бирлашишса, бундан хурсанд бўламан ва ҳатто уларнинг шу йўл билан бўлса ҳам бирлашишига сабаб бўлганим билан фахрланаман. Айтайлик, мўъжиза юз берди, улар бирлашишди. Шундай бўлса ҳам, улар на менга қарши на режимга қарши ҳеч бир нарса қилолмайдилар. Чунки, ичларида шу пайтгача янги бир фикр айтган, реалликни тушунишини кўрсатган, режимга қарши кураш йўли кўрсатолган биронта одам йўқ.

Бизнинг фикрларимиз бор, аниқ иш йўналишимиз бор. Бугун бундан ҳам фаолроқ иш олиб боролмаётганимизнинг сабаби - бизнинг уқуқвсизлигимиз эмас, қаршимиздаги диктатуранинг кучлилигидир.

Сайтимизда танқидларнинг кескинлиги ҳам тасодифий эмас. Бу бизинг политехнологияларимдан бири. Ўзбек жамияти шу қадар аянчли аҳволдаки, ундан чиқиш учун шок терапия усуллари қўллаш керак. Бизнинг танқидларимиз ҳам айнан шок терапия танқидлари.

Танқидимиз тўғри нишонга етиб боргани учун, уларнинг таъсирида нима қилаётганини ҳам тушунмайдиган ҳолга келиб қолган икки киши тўғрисида бир неча-оғиз сўз айтмоқчиман.

Собиқ бирликчи Исмоил Дадажонни ҳизбитаҳрирчи дейишимиз баъзиларга ёқмаган эмиш. Бўлиши мумкин. Мен буни биринчи марта айтганда, Исмоил билан 1,5 йил давом этган узоқ суҳбатларимиздан келиб чиққандим. Суҳбатлар чоғида у ҳизбутаҳрир позициясига ўтганини аниқ билдирганди. Лекин, мен уларни ёзиб олмаганим ва ёзиб олиш ниятим ҳам бўлмагани учун, исботим йўқ эди. Аммо, у боланинг башараси барибир очилишини билардим.

Шу кунларда сафдошларимдан бири “Мана гапларингизни исботи” дея Исмоил Дадажоннинг “Янги дунё” сайтига берган интервьюсини юборибди. У ерда Исмоил очиқчасига Ўзбекистонда исломий давлат яратиш ва Халифаликни тиклаш тарафдори эканини кўрсатган. Шу ҳизбутаҳрирчиликдир. Бу каби сайтлар таг-туги билан йўқ бўлиб кетади ва Исмоил мен бу гапларни айтмаганман деб дод-вой қилишини ҳам олдиндан айтишим мумкин. Унинг чўнтагида бу партиянинг аъзолигини тасдиқлайдиган гувоҳномаси борми-йўқми, мени қизиқтирмайди.

Сайтимизда Юсуф Расул “тожикнинг ити” деб аталганидан, у ғазабда эмиш. Нега энди ғазабга тушибди, бимайман. Сайтимизда бу нарса икки йил аввал ёзилганди. 53-54 лақабли Салой Мадамин тожик махфий органларидан Юсуф Расул орқали олган қандайдир ҳужжатларига асосланиб, Маҳмуд Худойбердиевнинг одамлари Андижонда ўзбекларни ўққа тутти дея ўзбекларга яна бир марта хоинлик қилганда, Юсуф Расулни тожикнинг ити, аслида тожик КГБсининг ити деб ёзди мухбиримиз. Менимча, хафа бўладиган йўқ, чунки мухбиримзнинг баҳоси тўппа-тўғри эди. Юсуф Расул ўша пайтларда “Салой Мадаминов ўзбек демократиянинг рамзи” деб юргани учун, ўша рамз билан бир қаторда бўлганидан бахтли бўлган.

Энди у Салойнинг душманига айлангани учунгина, сайтимизд “рамз” ва “ит” сўзлари биргаликда ишлатилганидан ғазабга тушган бўлса ажаб эмас. Башара қийшиқ бўлса ойнадан ғазабланармиди, агар у одам бўлса. Аслида, “Янги дунё” сайтида Салой Мадаминни нишонга олиб, Отаназар Орифга қарши дунёда мисли кўрилмаган даражада ифлос мақола чиқарилгандан кейин, бундай ўхшатишдан итлар ғазабга тушиши керак, Юсуф эмас.

Ҳозир биз мухолифатни бирлаштириш ҳаракатидамиз, тўғрироғи, “Бирлик”да бирлаштириш йўналишида иш олиб бормоқдамиз. Бу ишни ҳам қиламиз. 2002-2003 йиллари мухолифатни 10-11 йиллик фалажликдан чиқарганимизда, анча одамлар ҳайронликларини яширолмаган эдилар. Бу сафар ҳам шундай бўлади.

Мухолифатни “Бирлик”да бирлаштиршгина самарали бўлиши хусусида ўзимнинг аргументли фикрларимни кўп марта ёзганман. Уларни қайтариш ниятим йўқ. Аммо, бир латифа мисолида бошқа йўлимиз йўқлигини урғуламоқчиман.

Бир мамлакат СССРдан мебель фабрикаси сотиб олибди. Уни ишга тушириб, қанча урунишмасин, конвейердан мебель эмас, танклар чиқаверган экан.

Худди шунга ўхшаб, мухолифатнинг парчаларини ҳар қандай усул билан тўпласангиз - “Бирлик” Партияси чиқади.

Шу сабабли, ҳеч ким ўзини қийнаб, вақтини беҳудага сарфлаб, овора бўлиб юрмасин. Энг яхшиси “Бирлик”га қўшилсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону