03 August 2021
06:43 - Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев мамлакатига қайтгани ва бунга қандай изоҳ бергани ҳақида

Қумтор Олтин Кони иши бўйича сўроқда қатнашиш учун Россиядан Бишкекка келган Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев илк баёнотини берибди.

“Мен Қумторни қандай, нима учун қурганимиз, қандай хатолар юз берган бўлиши мумкинлиги, бир сўз билан айтганда, ҳаммаси тўғрисида сўзлаб бергани келдим. Тергов давом этади, мен бугун келдим, иш билан энди танишдим”, - дебди Асқар Акаев.

“Sputnik Қирғизистон” хабар беришича, у Бишкекка бир ҳафтага келибди. Асқар Акаев Қирғизистоннинг Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитасида тергов қилинмоқда. Маълумки, у 2005 йилги инқилоб натижасида мамлакатни тарк этган ва ўшандан бери Қирғизистонга қайтмаган эди.

“Шу билан бирга, Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси тергов давомида Акаевни республика ҳудудига олиб келиш орқали жиноий жавобгарликка тортиш бўйича тарихий адолатни тиклашга қаратилган иш олиб борди”, дейилиди Қўмита хабарида.

Акаев шунингдек, президент Садир Жапаров билан учрашганини айтмоқда. “Садир Жапаров билан қароргоҳида учрашдик. Ҳаммасини айтиб беришим учун менга йўл очгани туфайли миннатдорлик билдирдим”, - дебди у.

Асқар Акаев Қирғизистонни 1991 йилдан 2005 йилгача бошқарган, сўнгра президентликдан четлатилганди. У Россияга кетгани ва илмий фаолият билан шуғулланганлиги ҳам маълум. Ўшанда уни қидирувга берган эдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону