31 July 2021
21:41 - Адлия Вазирига кўра, иш берувчи эмланмаган ходимини ишдан бўшатиш эмас, ишдан четлатиши мумкинмиш. “Ҳаракат”: Бу ҳам катта масхарабозлик-ку!
Адлия Вазири Русланбек Давлетов мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонун юзасидан шарҳ берибди ва кейин шу қонун бугун, яъни 31 июл куни Сенат ялпи мажлисида маъқулланибди.

Мажлисда қатнашган Русланбек Давлетовнинг изоҳлашича, эпидемия тарқалган шароитда давлат тавсиясига кўра эмланмаслик фуқароларга нисбатан жавобгарликни келтириб чиқармайди. Фуқаро вакцина олишни рад этса, ҳеч ким уни мажбурлаб, тиббиёт муассасасига олиб боролмайди, бунақа нарса умуман кўзда тутилмаган.

Эмланмаслик нималарга олиб келиши мумкин? Унинг жамоат фаолияти, меҳнат ҳуқуқлари чекланиши мумкин. Агар йўқ деса, демак, [иш берувчининг талаби билан] ишга кела олмайди”, – дебди у. Вазирнинг аниқлик киритишича, эмланишни рад этиш ходимни ишдан ҳайдаш учун тўғридан тўғри асос ҳам бўла олмайди.

Ҳозир шулар қаторига вакцина олиш ҳам киритиляпти. Яъни, ходим эмланмаган бўлса, иш берувчи уни ишдан четлатишга ҳақли бўлади. Ходим ишдан четлатилган вақт учун унга ойлик тўланмайди, буни ҳам эътиборга олиш керак.

Адлия вазирлиги раҳбари мажбурий эмланиш ва инсон ҳуқуқлари масаласига ҳам тўхталибди.

“Бир инсоннинг ҳуқуқи бошланган жойда иккинчи инсоннинг ҳуқуқи тўхташи керак. Инсон ҳуқуқлари деганда... масалан, солиқ тўлаш ҳам – инсон ҳуқуқларини чеклаш, чунки у сиз топаётган даромадингизни эркин тасарруф этиш ҳуқуқингизни чеклайди, лекин қонунда белгилангани учун солиқ тўлашга ҳамма мажбур.

Юқори стандартда ишлайдиган халқаро суд инстанциялари ҳам бу масалага нуқта қўйиб берган: мажбурий эмлаш қонуний, жамоавий ҳуқуқ ва манфаатлар ҳар доим индивидуал ҳуқуқдан устун туради. Бу ерда жамоат хавфсизлиги тўғрисида гап кетяпти”, – дебди Русланбек Давлетов.

“Ҳаракат”мухбирининг фикрича, ҳатто Адлия Вазирининг бу гаплари ҳеч нарсага асос бўлолмайди. Вазир ёки бошқаларнинг талабларидан ҳеч қандай фойда йўқ. Ҳамма нарса қонунларга асосланиши керак ва асосланади. Қонунни турли шаклда изоҳлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Гўёки Адлия Вазири Русланбек Давлетовни бу гаплари учун жавобгарликка тортиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону