29 July 2021
14:08 - Президент - бош масхарабоз: Масхарабоз Шавкат Мирзиё самосвал рулида ўтиргани ҳақида хабар

Президент Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Олмалиқ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишиш, шунингдек, “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш лойиҳаси доирасидаги янги қувват – “3-Мис Бойитиш Фабрикаси” қурилишига тамал тошини қўйиш мақсадида Олмалиқ Кон-Металлургия Комбинатида бўлганмиш.

Давлат раҳбари бугун комбинатга ташрифи давомида тоғ-кон саноати теникасини кўздан кечирибди, “Белаз” самосвали рулида ўтириб, мазкур автомобиль ҳайдовчиси билан суҳбатлашибди. Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов телеграмдаги каналида суратлар билан ўртоқлашибди.

Қаранг, муҳтарам ўқувчиларимиз, шунақа лофларга ишонасизми? Мамлакат Президенти шунақа лофлар билан хабарларга чиқибди, аммо хабар воситалари шу лофларни хабар қилиб тарқатишга киришишибди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, бунақа лоф-хабарларга ишонманг! Буларнинг ҳаммаси ёлғон!!!

Хабар ёлғон бўлмаса, Шавкат Мирзиё қайси автомобиль ҳайдовчиси билан кўришгани, ким билан суҳбатлашганининг исми-шарифи ҳам кўрсатилган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону