23 July 2021
22:19 - Оддий масхарабозлик: Ўзбекистон президентлиги учун номзодларни рўйхатга олиш тартиби бўйича маълумот берилгани ҳақида. “Ҳаракат” нима дейди?

Марказий Сайлов Комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилишича, президентликка номзодлар кўрсатилиши сайловга 65 кун қолганда бошланади ва 45 кун қолганда тугайди. Сайлов кодексига кўра, Ўзбекистон президентлигига номзодлар сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан кўрсатилади. Буни ҳамма билади. Аммо, ҳақиқат қаерда?

“Президентликка номзодлар қачон кўрсатилишига тўхталадиган бўлсак, қонунда белгиланган муддатларга кўра, [сайлов ўтказиладиган кунга] 65 кун қолгандан бошлаб то 45 кун қолгунга қадар номзодлар кўрсатилиши керак ва сайлов кунига 35 кун қолгунгача номзодларни [Марказий Cайлов Комиссия томонидан] рўйхатдан ўтказиш керак”, дебди бу ҳақда Марказий Cайлов Комиссия раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Унинг бугун айтган бу сўзлари жуда кўп ижтимоий тармоқларда тарқатилди.

“Энди биз сайлов кунини 24 октябрь деб белгилайдиган бўлсак, демак, шунга асосан сайлов тадбирлари тақвимида қайси ой, қайси кунга тўғри келишини аниқ кўрсатиб беришимиз керак. Қолаверса, тақвим-режа нафақат Марказий Сайлов Комиссияси, балки округ ва участка сайлов комиссиялари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажариладиган тадбирларни ўзида қамраб олган. Ушбу тақвим-режа жамоатчилик учун эълон қилинади ва у танишиш учун ҳаммага очиқ бўлади”, дебди бу хусусда яна ўша Баҳром Қўчқоров.

Хўш, аҳвол шундай экан, амалда нима қилиш керак. “Ҳаракат”нинг бу саволига ўзимиз жавоб беришимиз керак.

Ҳамма гап шундаки, авваламбор, сайлов ҳақидаги қонунларга ўзгартиришлар КИРИТИШ ЛОЗИМ, тўғрироғи, ШАРТ! Чунки, ҳозир сайлов қонунларига ЖУДА ЖИДДИЙ ЎЗГАРТИРИШЛАР киритиш керак. Чунки, ҳатто қўшни давлатларда сиёсий партияларни рўйхатга олиш учун БИР НЕЧА МИНГ КИШИЛИК чекловлар қўйилган. Масалан, Россияда тахминан 5 минг атрофида.

Бизда эса, яъни Ўзбекистонда, ҳозирги мавжуд қонунларга кўра, фақат 5 та ёки 6 та сиёсий партия бор. Аммо, уларнинг ҲАММАСИ номзод кўрсатса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки, ҳамма нарса аввалдан ЮҚОРИДАН ТАЙИНЛАНГАН!

Мана ишни шу қонун ЎЗГАРТИРИШДАН бошлаш керак. Қонунларда партияни рўйхатга олиш учун катта бўлмаган чегара қўйилиши керак. Масалан, бизда ҳам 5 минглик чегара қўйилса, жуда ҳам ЗЎР БЎЛАРДИ. Ҳозирча, Ўзбекистонда бундай чегара – 40 000 (яъни, 40 минг).

Эслатиш керакки, жорийдаги йилнинг 24 октябрь куни бўладиган президент сайлови олдидан ҲЕЧ НАРСА қилиб бўлмайди. Чунки, бу ишни аввалроқ бошлаш керак эди.

Яна эслатиш кераккки, бизда бу иш билан шуғулланишни елкасига олган ягона ташкилот - Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятидир. Аммо, ҳозир бу ташкилотнинг ҳам ҳамма қўл-оёқлари боғланган. Бу ҳақда иш бошлаш учун яхшигина ўйлаб ҲАРАКАТ бошланган эди.

Бу ўтган йил МАЙ ОЙИНИНГ охирги куни бўлган. Айнан ўшанда, ҳамма керакли ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИГА шу ҳақда илтимос хати юборилди. Бу давлат хизматчилари орасида жорийдаги Президент ШАВКАТ МИРЗИЁ, Адлия Вазири Русланбек Давлетов ва бошқалар бор эди. Аммо, ҳеч қандай натижа ҳалигача ЙЎҚ!!!

Бундай шароитда нима қилиш керак? Ҳозир бунга бизда ҲЕЧ ҚАНДАЙ имкон йўқ каби кўринмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону