23 July 2021
13:28 -
Шармандалик: Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги коронавирус бўйича 5-чи кун антирекорд топибди, 5 бемор оламдан ўтибди. “Ҳаракат”: Бундай шармандаликдан қутилиш керак!
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 738 кишида коронавирус, 462 кишида пневмония аниқлангани, 5 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
2021 йил 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122786 (+738) нафарни ташкил этмоқда, дейилади вазирлик хабарида. Айтиш керакии, 738 ҳолат - бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Ўзбекистонда янги ҳолатлар бўйича қаторасига бешинчи куни антирекорд қайд этилмоқда.
Бундан ташқари, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарга чиққанмиш.
Хуллас, шунақа расмий хабарлар тарқатилмоқда. Ваҳолангки, кечагина берган хабаримизда биттагина Сергелидаги касалхонада 5 киши аллақачон оламдан ўтиб бўлганини билдирган эдик. Бу кетишда ишлар ДАБДАЛА бўлмоқда.
Буларнинг олдини олиш учун тезлик билан керакли ишларни қилиш керак! Қани бизнинг ҳақиқий ўқувчиларимиз? Нега улардан керакли хабарлар келмаяпти?