17 July 2021
18:41 - Башар Асад тўртинчи марта Сурия Президенти сифатида қасамёд қилгани ҳақидаги хабар ва бизнинг ҳайқуриғимиз – “Бўш келманг, жаноб президент”

26 май куни бўлиб ўтган Суриядаги президент сайловида Башар Асад 95,1 фоиз сайловчининг овозини олганди. Шу сабабли, Сурия президенти Башар Асад давлат раҳбари сифатида тўртинчи марта қасамёд қилди. Унинг инаугурация маросими Қасраш-Шааб саройида бўлиб ўтди.

SANA агентлиги хабар қилишича, бугунги қасамёд маросимида парламент ва ҳукумат аъзолари, ҳарбий ва диний раҳбарлар, маданият ва жамоат арбоблари қатнашибдилар.

Асад ўнг қўлини Қуръон китобига қўйган ҳолда конституциянинг еттинчи параграфига мувофиқ қасамёд матнини ўқиб эшиттирган ва “Мамлакат конституциясини, унинг қонунлари ва республика тузумини ҳурмат қилишга, халқ манфаатларини ҳимоя қилишга ва унинг эркинлигини ҳурмат қилишга қудратли Аллоҳ номи билан қасамёд қиламан”, деган.

27 май куни Сурия Халқ Кенгаши раиси Ҳаммуда Сабоғ 26 май куни бўлиб ўтган президент сайловида Асад 95,1 фоиз овоз олиб ғолиб чиққанини эълон қилган экан.

Хуллас, шунақа гаплар, тўғрироғи хабарлар ва ҳар 7 йилда ўтказиладиган Суриядаги президент сайловларида, яъни 2014 йилдаги сайловларда Башар Асад 88,7 фоиз овоз олганди. Мана энди овозлар сони 95,1 фоизга чиқибди.

Бўш келманг, Башар Асад жаноблари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону