25 July 2009
14:44 - Европа Иттифоқи ҳам Қирғизистондаги президент сайловини Ғарб стандартларига мос эмаслигини билдирди
ЕХҲТдан кейин Европа Иттифоқи ҳам пайшанба куни Қирғизистонда бўлиб ўтган президент сайлови Ғарб стандартларига мос эмаслигини билдирди. Бу ҳақда кеча ЕИда раислик қилувчи Швеция номидан Брюсселда байнот тарқатилди.

“Европа Иттифоқи Қирғизистонда сайловларни ЕХҲТ ва бошқа халқаро стандартларига мос келтириш учун ёрдам беришни давом эттираверади” дейилади баёнотда.

ЕИ ва ЕХҲТнинг Қирғизистондаги президент сайлови бўйича баёнотлари танқидий бўлса ҳам, анча юмшоқ эканлигини айтиш лозим. Бунинг сабаби - бу мамлакатда ўтказилган сайлов қўшни Ўзбекистон ва Тожикистондаги сайловлардан кўра демократикроқ эканлиги бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону