14 July 2021
17:16 - Абдулазиз Комилов Душанбеда Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашгани ва кейин Афғонистондаги аҳвол бўйича йиғилишда иштирок этгани ҳақида
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов бугун Душанбеда Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказгани ҳақида қисқа хабарлар тарқатилди. Хабарларда ҳамма нарса Тошкентдаги йиғилишдан кейин бўлаётган воқеаларга урғу берилибди.

Сўнгра, Афғонистон ва ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи сиёсат идоралари, ташкилот котибияти, ШҲТ Минтақавий Аксилтеррор Тузилмаси Ижроия Қўмитаси раҳбарлари томонларнинг Афғонистон йўналишидаги қўшма ҳаракатлари, кенг қамровли тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш чоралари, Афғонистонни барқарор ривожланиш ва иқтисодий тикланиш йўлига қайтаришга доир масалаларни муҳокама қилибдилар.

Абдулазиз Комилов ўз нутқида афғон муаммоси билан боғлиқ асосий долзарб масалалар бўйича мамлакатимиз мавқейини маълум қилибди.
Ўзбекистон ТИВ хабарида ҳамма нарса Афғонистоннинг мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор эканлиги, Афғонистонга нисбатан Ўзбекистон яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва тенглик тамойилларига асосланган дўстона сиёсат юритаётгани тилга олинибди.

Йиғилишларда Афғонистондаги ҳозирги аҳвол тилга олиниб-олинмагани умуман айтилмаган. Тадбир якунида ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи Ишлар Вазирларининг Қўшма Баёноти қабул қилинибди.

Расмда - бу йиғилиш иштирокчиларининг умумий расми кўрсатилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону