11 July 2021
14:42 - Юсуф Жума: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга!
Президент 2021 йил 14 июньда имзолаган “Ўзбекистон республикаси
фуқаролиги тўғрисида” ги қарор менинг фуқаролигимнинг тикланишига имкондир.

Мен 2005 йил январигача эмас - ҳатто 2011 йилгача Ўзбекистонда яшаганман,
доимий турар жойим бўлган, чет эл фуқароси эмасман.
Дунё гувоҳки - иркит Каримов қўлимга кишан урдириб, юртимдан сургун эттирган.

Жаҳоннинг энг даҳшатли зиндонида мендан чет эл
фуқаролигини оламан деган хатни алдаб олишган:
Сен назоратда бўласан - Ўзбекистонда бўласан - шу
вақтда келишиб - юртингда яшайверасан - дейишган.
Йўқса мен - чет элга кетганимдан - “Жаслиқ” афзал деганман.
Ҳалигача чет эл фуқаролигини олмаганим сўзимнинг исботидир.

Тангрининг чексиз олқиши бўлсин - Тангрининг улуғ пайгамбари
Муҳаммад ҳазратлари ўгитлари билан -
агар фуқаролигим тикланса - юртимга йўл очилса - Ш. Мирзиёевга
қарши ҳаракатларимни тўхтатаман - у билан хонавайрон бўлган
юртим ва хонавайрон элим манфаатлари йўлида ҳаракат этаман,
уни қўллайман - четдаги эл-юрт деб умрини тиккан Абдурайим
Пўлатдек дўстларимни ҳам унинг ишларига ёрдам беришга
чорлайман.

Мени Тангри шундай сийлаб яратганки, мен билан ўйнашиб
ҳеч ким ютмайди - менга қарши этилган ҳар бир ҳаракат -
ўша ҳаракатнинг эгасига мангу қарғиш ёғдиради. Мени сийлаганга
сийлови олқиш ёғдиради.

Ҳазрати Исо “Дунё битар, сўзим битмас!” - деганлар.
Тангри бор экан - менинг сўзим ўлмасдир…

2021 йил, 7 июнь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону