04 July 2021
21:29 -
Сўнги кунларда Афғонистоннинг 13 тумани “Толибон” тарафидан босиб олинибди
Покистон оммавий ахборот воситаларига кўра, “Толибон” ҳаракати жангарилари охирги 24 соат ичида Афғонистоннинг 13 тумани устидан назоратни қўлга киритибдилар.
Айтилишича, толиблар биринчи марта қисқа вақт ичида бундай кўп сонда туманни эгаллаб олмоқдалар.
Масалан, толиблар Афғонистон шимолида жойлашган Бадаҳшон вилоятида 9та ва Таҳор вилоятида 2та, шарқидаги Пақтия вилояти ва жанубидаги Қандаҳор вилоятида биттадан туманни эгаллаб олганлари айтилмоқда.
Шундай қилиб, айни вақтда толиблар Афғонистоннинг 370 туманидан 110тасини назорат қилмоқдалар.
Ўз навбатида, Афғонистон Мудофаа Вазирлиги охирги сутка ичида мамлакатнинг 9та вилоятидаги жанглар давомида 224 нафар толиб йўқ қилинганини маълум қилган эди. Шунингдек, вазирликда толиблар эгаллаб олган ҳудудлар ортга қайтариб олинишига ваъда берилганини ҳам такрорлабдилар.
АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 11 сентябргача Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши режалаштирилганлар. Аввалроқ америкаликлар бу мамлакатдаги энг йирик базалари - Бағром авиабазасини тўлиқ тарк этдилар. Баъзи давлатлар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлаб бўлдилар.
Афғонистондан хорижий қўшинларнинг олиб чиқилиши ортида толиблар фаоллашуви кузатилмоқда. Улар май ойидан бери ҳукумат қўшинларига қарши катта кўламли амалиётни олиб бормоқдалар ва кўп ҳолатларда уларни эгаллаб турган ҳудудларидан сиқиб чиқармоқдалар.
Ҳамма гап, улар Ғарб кучлари Афғонистондан чиқиб кетаётганларидан рағбатланмоқдалар. Бу ҳаммага, авваламбор, СССРдан қолган 5 мустақил давлатга тегишли. Табиий, Ўзбекистон ҳам уларнинг ичида. Шундай экан, бу 5 мамлакат бирлашиш тўғрисида ўйлаши керак. Бу осон иш эмас, аммо уни қилиш мумкин.