Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 467 кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 360 бемор тузалгани ва 2 бемор оламдан ўтгани ҳақида хабар берди.
“2021 йил 3 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112597 (+467) нафарни ташкил этмоқда”, дейилибди вазирликнинг хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 33 нафари Андижон вилоятида,
- 31 нафари Бухоро вилоятида,
- 46 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 25 нафари Наманган вилоятида,
- 41 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 30 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 28 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 44 нафари Тошкент вилоятида,
- 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтиб, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 747 нафарни ташкил қилганмиш.
Шу рақамларга ишонадиганлар борми? Бор бўлса, бизга билдиринг, буни дарҳол бутун мамлакат аҳолисига етказамиз. Халқ ўз хулосасини ўзи чиқараверади.
Ҳурматли ўқувчиларимиз ҳам ўз фикрларни билдиришлари керак. Акс ҳолда секин-аста СССР ҳолига қайтиш давом этаверади. Бу ҳеч кимга керак эмас-ку!!!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения