03 July 2021
19:25 -
Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова: 2025 йилгача барча ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар очилади. “Ҳаракат”: Шунга ишонадиган аҳмоқлар борми?
Президент, Ижод ва Ихтисослаштирилган Мактабларни Ривожлантириш Агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова ихтисослаштирилган мактаблар бутун республика бўйлаб очилиши ҳақида маълум қилибди. Ҳозирда бу агентлик тизимига кирувчи ихтисослаштирилган мактаблар фақат Тошкентда шаҳрида жойлашган экан. Ҳилола Умарованинг сўзларига кўра, республиканинг қолган 13та ҳудудида ҳам ихтисослаштирилган мактаблар очилиши режалаштирилмоқда экан.
Ҳар йили республика бўйлаб 2-3тадан ихтисослаштирилган мактаб қуриш инвестиция дастурига киритилган.
Мана бу хусусдаги Ҳилола Умарованинг бугунги, яъни 3 июлдаги нутқидан иқтибос:
“2025 йилга қадар ушбу мактабларимиз барча ҳудудларда бўлади. Ҳозирда Aндижон, Қорақалпоғистонда режага қўйганмиз. У ерда ихтисослаштирилган мактаб янги тизимда, яъни 3та мактаб бирлаштирилиб, 1та гибрид ихтисослаштирилган мактаби шаклида бўлади. 1та мактабда ўқувчилар бемалол 3та йўналишда ўқий олади”.
Ҳилола Умарова пандемиянинг бу йилги имтиҳонларга таъсири ҳақида ҳам тўхталиб, ҳозирча қабул ва имтиҳонларнинг ўтказилишида ўзгариш йўқ, аммо эпидемиологик вазият ёмонлашиб, республика махсус комиссияси томонидан каратин кучайтирилса, ўзгариш бўлиши ҳам мумкинлигини урғулабди.
* * * * *
Ҳилола Умарова – оддий давлат хизматчиси, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири. У ҳозирча Шавкат Мирзиё нима деса, шуни такрорлаш билан овора. Аммо, бизнинг сайт ўқувчилари нима дейдилар?
Шавкат Мирзиёнинг гапларига ишониб бўлмайди, чунки, президент сайловлари куни яқинлашмоқда. Ҳамма гап сайловчилар учун айтилмоқда. Шуни ўйланг ва шу тўғрисидаги фикрларинингизни бизга билдиринг. Биз уларни бутун мамлакат ўқувчиларига етказамиз.