24 July 2009
17:45 - МСК – Бақиев ғолиб, ЕХҲТ – сайлов стандартларимизга мос эмас, мухолифат – сайлов легитим эмас
Қирғизистон Марказий Сайлов Комиссияси маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9 дан бошлаб ҳар соатда кеча бўлиб ўтган президент сайлови бюллетенларини санаш натижаларини эълон қилиб бормоқда.

Соат 15:10 даги (Тошкентда – 14:10) маълумотларга кўра, бюллетенларнинг 70.17 фоизи саналган. Ововзларнинг номзолдлар бўйича тақсимоти шундай:

Қурмонбек Бақиев - 1 380 079 овоз (85,92%)
Алмаз Атамбаев - 119 358 (7,43%)
Темир Сариев - 41 673 (2,59%)
Женишбек Назаралиев - 8 013 (0,5%)
Токтаойим Уметалиева - 6 265 (0,39%)
Нурлан Мотуев - 5 039 (0,39%)
Ҳаммага қарши - 31 086 (1,94%).

Айни соатларда эълон қилинган Европада Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг дастлабки хулосасида, баъзибир ижобий тарафлар бўлишига қарамасдан, сайлов Қирғизистон ҳам аъзо бўлган бу ташкилотнинг стандартларига мос келмагани айтилади. Асосий камчилик сифатида Қирғизистонда ҳокомиятдаги партия билан ҳокимият бирлашиб кетгани кўрсатилади.

Эслатиб ўтиш керак, 1991 йилда Ўзбекистонда ўтказилган биринчи президент сайловини ҳам кузатган ЕХҲТ мониторингчилари, сайловнинг асосий камчилиги – “Бирлик” халқ ҳаракати номзодининг сайловга қўйилмагани, деб кўрсатгандилар. Маълумки, номзод Абдураҳим Пўлат эди.

Мухолифатнинг умумий номзоди Алмаз Атабмаев қуйидагича баёнот бермоқда: “Биз сайлов натижаларини тан олмаймиз, жуда кўп қонун бузилишлари туфайли у нолегитимдир. Мухолифат энди Қирғизистонда қонуний ҳокимият ва қонуний президент йўқ деб ҳисоблайди.”

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону