Кечагина Истанбулда шу номли канал қурилиши расман бошлангани, у 6 йил давом этиши мумкинлиги хабар қилинган ва бизнинг хабар сарлавҳамизда - “аммо у битадими?” саволи бор эди.
Бугуноқ бу саволга жавоб келишга бошлади. Истанбул шаҳар ҳокими Акром Имомўғли бугун пешин соатларидан кейин қандайдир йиғилиш ўтказиб, ўз фикрини билдирди: “Бу канал бўлиш-бўлмаслиги номаълум. Биз бу қарорга қаршимиз, аммо фақат қарши бўлиб қолмаймиз. Аксинча, 2-чи вариантни олға суришга бошлаймиз. 2-чи вариант бу канал ўрнига бошқа йўлларни қидиришдир.”
Кўрамиз, ишларнинг давоми қандай бўлади? Канал қурилаверадими, ёки бошқа йўллар қидириладими? Бу саволларга жавоб бир маҳаллар буюк Отатурк тарафидан яратилган партиянинг, тўғрироғи, Жумҳурият Халқ Партиясининг қандай роли бўлишига боғлиқ. Қолаверса, бу кaнал қурилишга бошланса ҳам, амалда нималар бўлиши номаълумлигича қолаверади!