Каналнинг узунлиги 45 километр, эни 275 метр ва чуқурлиги 21 метр бўлади. Истанбул канали лойиҳаси қиймати 15 миллиард долларга тенг бўлиб, лойиҳа олти йил давомида амалга оширилади.
Туркия президенти Ражаб Эрдўған Босфор бўғозига параллел ўтадиган ҳамда Қора ва Мармар денгизларини боғлайдиган Истанбул канали қурилишига старт берди.
У тантанали маросимда иштирок этди ва рамзий тугмани босиб лойиҳа амалга оширилишини бошлаб берди.
“Бугунги кунда Босфор орқали йилига 45 мингта кема ўтади. Ҳар бир улкан кеманинг ўтиши шаҳар учун хавф туғдиради, улар турли юкларни ташийди ва ҳалокат юз берадиган бўлса, шаҳар хатар остида қолади”, дебди Туркия президенти.
Аслида нима бўлишини тахмин қилиш қийин, дейди “Ҳаракат” мухбири. Кўрамиз, нима бўлишини!?