24 June 2021
21:33 -
Марат Хуснуллин: Ҳозир Россияга 5 млн нафар меҳнат мигранти керак, 2024 йилгача
Россия Бош Вазир ўринбосари Марат Хуснуллин айтишича, пандемия боис чегаралар ёпилгани ва 1990-йиллардаги демографик инқироз туфайли ҳозирда меҳнат ресурсларининг кескин етишмовчилиги кузатилаётгани ҳаммага маълум.
Демак, Россия 2024 йилгача камида 5 млн нафар меҳнат мигрантини жалб этиши лозим. Бу ҳам Марат Хуснуллин айтганларидир, дебди “Российская Газета”.
“Ҳозирда ҳукумат раисининг топшириғига кўра ёндашувларни ишлаб чиқмоқдамиз – булар қандай ресурслар, улар билан қандай ишлаймиз, улар мамлакат ривожига максимал ҳисса қўшишлари учун нима қиламиз”, – дебди у.
Эслатиш керакки, аввалроқ Россиядаги мигрантлар учун мамлакатда ноқонуний бўлиб туриш муддати узайтирилган эди. Вазият ҳали ҳам ўшанақа.
Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, сўнги кунлардаги хабарларимизда “жиддийроқ бўлиш кераклигини, акс ҳолда, билар-билмас, майда-чуйда қадамлар билан СССР замонига қайтиш билан шуғулланишга мажбур бўлишимизни” ёзган эдик. Тўғри тахминлар қилганимиз кўриниб турибди.