24 June 2021
16:19 - Яшасин Ўзбекистон: Олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг энг кучли 10 давлати қаторига кирибмиз!
Ўзбекистонда 2020 йилда 101,6 тонна олтин қазиб олингани маълум бўлди, шу билан Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда 8-ўринни эгаллагани очиқланди.

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги энг яхши 10 мамлакат қаторига киргани Forbes нашрининг Бутунжаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига асосланган мақоласида эълон қилинди.

2020 йилда Ўзбекистон биринчи марта 100 тоннадан зиёд (101,6 тонна) олтин қазиб олган давлатлар рўйхатига кириб қолди. Демак, Ўзбекистон бутунжаҳон рейтингида 8-ўринни эгаллади. Ваҳолангки, 2019 йилда Ўзбекистон 94,6 тонна олтин қазиб олгани ҳам биринчи марта расман эълон қилинган экан.

Яна айтиш керакки, хабарларда Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони ҳам тилга олинган ва бу конда 2020 йилда 56,7 тонна олтин қазиб олингани ва у дунёда биринчи ўринда туриши ҳам яна бир бор эслатилганди.

Рейтингда 1-ўринни ўтган йили 368,3 тонна олтин қазиб олган Хитой эгаллабди. Кучли 10-ликда Россия (331,1 тонна), Австралия (327,8 тонна), АҚШ (190,2 тонна), Канада (170,6 тонна), Гана (138,7 тонна), Бразилия (107 тонна), Ўзбекистон ва Мексика (ҳар бири 101,6 тонна) ва Индонезия (100,9 тонна) мамлакатлари жой олган.

Нима ҳам дердик, “Яшасин Ўзбекистон” деймиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону