24 June 2021
03:50 - Янги Ўзбекистон Университети ташкил этилгани ва бу ғояни олға СУРДИРМАСЛИК кераклиги ҳақида!
Ўзбекистоннинг янги хўжайини - Президент Шавкат Мирзиё кеча, 23 июнь куни Тошкентда Янги Ўзбекистон Университетида таълим жараёнини ташкил этишга оид қандайдир ТАҚДИМОТ билан танишибди.

Маълумки, давлатимизнинг барча ҳудудларида Президент Мактаблари ва Ихтисослаштирилган Мактаблар ташкил этилди. Бу ёшларнинг билим ва салоҳиятини аниқлаш, уларни тўғри йўналтириш билан бирга халқимиз орасида катта интилиш тўлқинини ҳам ПАЙДО ҚИЛАРМИШ.

Бу гапларнинг ҳаммаси маҳаллий ёшларни мамлакатимизнинг “олтин фонди” деб аташ учун яратилган афсоналарнинг бир парчаси эди. Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан Янги Ўзбекистон Университетига асос солинмоқда.

Шу мақсадда янги университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилармиш. Масалан, Кембриж Университети хизматчилари келиб қабул имтиҳонлари ўтказишармиш, Массачусетс Технология Институти ҳамда Мюнхен Техника Университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилармиш.

Университетда 5та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлармиш. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилармиш. Кредит-модул тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилармиш.

Илк ўқув йили шу йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турармиш.

Бу тақдимотга келган давлатимиз хўжайини Шавкат Мирзиё университетда қабул ва таълим жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берибди. Кўринишидан, у бечора президентимиз ҳамма нарсани БИЛАДИ!

У белгиланган чора-тадбирларни маъқуллаб, Янги Ўзбекистон Университетини ташкил этишга оид қарорни имзолабди.

Тақдимотда, шунингдек, давлат раҳбари ва бошқа идора раҳбарларининг маслаҳатлари тингланибди. Энди уларни амалга ошириш керакмиш.

Аслида, дейди “Ҳаракат” мухбири, бунақа СОДДА ИШЛАР билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Жиддий ишлар қилиш лозим. Буни аввалроқ Шавкат Мирзиёга тушунтириш керак. Акс ҳолда, майда-чуйда қадамлар билан СССР замонига қайтиш билан шуғулланишга мажбур бўламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону