Бугун, 23 июн куни АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева нега коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб кетаётгани юзасидан тушунтириш берибди.
Унга кўра, бу саволга бир нечта жавоб бор. Масалан:
“Аҳоли орасида ниқоблар тақилмай қўйилгани - бу инфекциянинг одамдан одамга юқиш учун жуда қулай шароит, яъни ҳозир кунлар иссиқ, ҳаво қуруқ, вируснинг ҳавода ҳаракатланишига тўсқинлик йўқ ва у бемалол инсонларнинг юз ва қўл терисига ёки кўз шиллиқ қаватига тушади. Бурундан нафас оламиз - ҳаводаги вирус бурун шиллиқ қаватига ёки томоққа киради ҳамда ҳужайра ичига тушиб, касаллик чақиришга имконият қидиради.
Қўлларни совунлаб ювмай қўйдик, антисептиклардан фойдаланмай қўйдик - бу эса қўл терисига тушган вируснинг тозаланмаслигига, қўллар кўз, бурун ё оғизга теккизилганда вирус организмга тушишига замин яратади. Натижада, бу касаллик чақиришни янада кучайтиради.
Ижтимоий масофани сақламай қўйдик - жуда кўп тўй-ҳашамлар, туғилган кунлар ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юбормоқдамиз. Бу каби кўнгилочар тадбирларда:
- бир оила аъзоларидан ташқари бир неча оилалар ва одамлар сони 30дан ортиб кетмоқда;
- тадбирлар ёпиқ жойларда, умумий сиғимдан 50 фоиздан ортиқ одамлар иштироки кузатилмоқда, яъни агар 100 кишилик тўйхонада тадбир бўлса, талаб бўйича 50 кишидан ортмаслиги керак, лекин бугунги кунда тўй-ҳашамларда 100-150 нафардан одам иштирок этмоқда;
- бундай кўнгилочар тадбирларга ҳеч ким олдиндан ПЗР-тестини топширмайди ва келаётган меҳмонлардан тест натижаси сўралмайди;
- келаётган меҳмонларнинг тана ҳарорати ўлчанмайди;
- ниқоблар тақилмайди ва антисептиклар билан қўлларга ишлов берилмайди.
Ахир биз тўй-ҳашамларга кўнгил очиш учун борамиз, унда овқатланиш керак, инсонлар кўнгил очмоқчи бўлгандан кейин узоқ давом этувчи суҳбатлар ва мулоқотлар бўлади. Буларнинг ҳаммаси - коронавирус тарқалишига катта замин яратмоқда”, дебди Севара Убайдуллаева.
“ҲАРАКАТ”: Ҳурматли Севара Убайдуллаеванинг фикрлари жуда ҳам тўғри, аммо муҳим камчиликлари ҳам бор. Унинг айтишича, “тўй-ҳашамларга кўнгил очиш учун борамиз, унда овқатланиш керак, инсонлар кўнгил очмоқчи бўлгандан кейин узоқ давом этувчи суҳбатлар ва мулоқотлар бўлади. Буларнинг ҳаммаси - коронавирус тарқалишига катта замин яратмоқда”.
Мана шу фикрлар анализ қилиниши ва керакли хулосалар чиқарилиши тўғри бўларди. Ҳурматли ўқувчиларимизни айнан шулар ҳақида ўйлашга чақирамиз. Аслида бундай ҳолатлар фақат бизда эмас, қўшниларимизда ҳам бўлмоқда.
Масалан, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда. Уларнинг ҳаммаси Ҳиндистон билан алоқаларни кенгайтириш ҳақида ўйлашмоқда ва ўшанга яраша ишлар қилишмоқда. Демак, кенгроқ ўйлаш ва тўғри хулосалар чиқариш керак!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения