18 June 2021
13:31 - Андижонда иқтисодий комплексдаги раҳбар ходимларнинг ҳаммаси шартли равишда ишдан бўшатилди, уларга 3 ой синов муддати берилди. “Ҳаракат”: Шунга ишонасизми, ҳурматли ўқувчиларимиз?
Маълумки, Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё кечадан бери Андижон вилоятида фаолият олиб бормоқда. Айнан шу имкониятдан фойдаланган давлатимизнинг янги диктатори маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказиб, бу ердаги иқтисодий комплекс фаолиятини танқид қилибди ва бу соҳадаги 6 мингга яқин кишига уч ойлик синов муддати берибди.

Нимамиш, бу одам шу вилоятга маҳаллий ишлар билан танишиш учун келган экан ва шу сабабли маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилибди. Шавкат Мирзиё Андижон вилоятининг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида фикрлашиб, биргаликда улкан режалар тузиш мақсадида бу ерга келганини билдирибди.

Мана унинг нутқидан баъзи иқтибослар.

Шавкат Мирзиё: “Бугундан бошлаб Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилади. Ҳаммаси! Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз.

Қани, улар ҳам муаммоларни ўзларида ҳис қилиб кўрсин. Менга насиҳат қилувчилар керак эмас, натижа кўрсатувчи ижро органи керак.

Ҳамма шароитни яратиб бердимми, энди халққа хизмат қилинглар, натижа кўрсатинглар”.

Хўш, дейди “Ҳаракат”нинг Андижонлик мухбири, Ўзбекистон Президентининг бу гаплари қанчалик ҳақиқатни ўзида акс эттиради? У нимага асосланиб шундай УЛУҒ ФИКРЛАР айтди? Мана шулар ҳақида ўйлаш ва келажак режаларини тузиш керакмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону