17 June 2021
20:48 -
Инвестиция ва Ташқи Савдо Вазирлиги: Ўзбекистон кетма-кет 8 ой давомида олтин сотмаганини хабар қилди! Шунга ишонадиганлар борми?
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон умуман олтин экспорт қилмаган. Шунингдек, кўрилаётган даврда Туркия Россияни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг экспорт бўйича ҳамкорлари орасида иккинчи ўринга кўтарилган.
ИТСВ айтишича, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида республикада амалга оширилган ташқи савдо алоқалари қуйидагича бўлган.
Мазкур даврда Ташқи Савдо Айланмаси 378,8 млн долларга (3,5 фоиз) камайиб, 10,32 млрд долларни ташкил этган.
Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 156 мамлакати билан савдо алоқаларига эга. Ташқи иқтисодий фаолиятидаги 20та йирик ҳамкор давлатлар орасида фақатгина олти мамлакат: Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Канада ва Эрон билан фаол ташқи савдо баланси (ижобий сальдо) кузатилган.
Тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари (+217 млн доллар), мис ва мис маҳсулотлари (+122 млн доллар), енгил автомобиллар (+59 млн доллар), ун (+29 миллион доллар), маиший техника (+22 миллион доллар) ва бошқа товарлар экспорти ўсиши ҳисобига жорий йилнинг январь-апрель ойларида 660 млн долларлик қўшимча экспорт таъминланган.
Газнинг асосий ҳажмлари ички бозорга йўналтирилгани сабабли табиий газ экспорти 82 млн долларга камайгани ҳам хабарда айтилмоқда.
Ўзбекистон 2020 йилнинг сентябрь ойидан 2021 йилнинг апрель ойигача олтин экспортини амалга оширмаган. Аммо 2021 йил 1 июнь ҳолатига, Ўзбекистон олтин-валюта захираларидаги олтин ҳажми 11,7 миллион троя унциядан 11,3 троя унцияга (тахминан 12,44 тонна) камайгани қайд қилинган. Жаҳон бозорида қимматбаҳо металл нархи ошиши натижасида ўтган ойда Марказий Банк олтин сотган бўлиши мумкин.
Эътиборлиси, кўрилаётган даврда Туркия (528,2 млн доллар) Россияни (494,8 млн доллар) ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг экспорт бўйича ҳамкорлари орасида иккинчи ўринни эгаллаюди.
“ҲАРАКАТ”: Бу рақамларнинг ҳаммаси ҳукумат идораларидан олинганмиш, демак, уларга ишониш қийин. Аммо, сайтимизнинг ҳурматли ўқувчилари бу ҳақда ўз фикрларини билдирсалар, ҳарҳолда, ёмон бўлмасди!