Мустақиллик майдонининг қаршисида жойлашган МХХнинг собиқ марказий биносини “Metropol Group” МЧЖ 210 млрд сўмга сотиб олди. Компания бундан 4 ой олдин рўйхатдан ўтган. Таъсисчиси – 100 фоизлик улуш билан Дониёр Комилов.
Айрим йирик кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнлари бўйича Давлат Тендер Комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, Тошкент шаҳри Сайилгоҳ кўчасида жойлашган собиқ МХХ биноси бўйича 210,0 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан “Metropol Group” МЧЖ савдо ғолиби деб топилибди.
Очиқ манбаларга кўра, “Metropol Group” МЧЖнинг таъсисчиси – 100 фоизлик улуш билан Дониёр Абдулазизович Комилов ҳисобланади, бу ширкат 2021 йил 23 февралда рўйхатдан ўтган.
Дониёр Комилов – Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комиловнинг фарзанди.
Компаниянинг фаолият йўналиши сифатида тижорат ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш фаолияти кўрсатилган.
Дониёр Комилов Ўзбекистондаги “Metropol Group” МЧЖдан ташқари, Россиядаги бир нечта корхоналарнинг ҳам таъсисчиси ҳисобланади.
2016 йилда Москвада рўйхатдан ўтган, қимматли қоғозлар соҳасида фаолият юритувчи “Селена” МЧЖ ва молиявий хизматлар соҳасида фаолият юритувчи “КТС” МЧЖ шулар жумласидан.
Эслатиш керакки, Дониёр Комилов 2010-2014 йилларда Газпромбанкнинг “Управляющая компания – Стратегические активы” ЁАЖ тузилмаси раҳбари бўлган. Шунингдек, 2015-2016 йилларда “Уралмашзавод” директорлар кенгашига аъзо бўлган.
Дониёр Комилов илмий соҳада ҳам фаолият юритади. Хусусан, 2012 йилда Россия Табиий Фанлар Академиясига аъзолик учун “Россия Федерациясида ижтимоий соҳа тармоқлари ривожланишининг давлат томонидан тартибга солиниши” мавзусида диссертация ёқлаган, шунингдек иқтисодиёт соҳасида бир қанча монографиялар чоп этган.
Яна эслатиш керакки, 2018 йилда “Ўзбеккўмир” АЖ президент қарорига асосан Дониёр Комиловнинг бизнес ҳамкори Николай Емельянов томонидан ташкил этилган Россия компанияси – “ПрогрессГорТех” МЧЖга ишончли бошқарувга берилганди. Бироқ, 2019 йилда ушбу қарорга ўзгартириш киритилган ва “Ўзбеккўмир” АЖ “ПрогрессГорТех” МЧЖга ишончли бошқарувга берилмайдиган бўлганди.
Хуллас, бу масалада чалкашликлар кўпдек кўринади, аммо Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғлидан ҳар қандай қарор қабул қилинишини кутиш керак эди, мана навбатдагиси бўлибди. Нима ҳам деймиз, ҳурматли ўқувчиларимиз, бу масалада ўз фикрингизни билдиринг, буни ҳамма билиши керак, тўғрироғи, ШАРТ!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения