16 June 2021
22:08 - Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Татаристон Президенти Рустам Миннихан бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилгани ҳақида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 16 июнь куни Татаристон Президенти Рустам Миннихан бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

“Мамлакатимиз ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари Тошкент вилояти мисолида кўриб чиқилди.

Устувор йўналишларда кооперация бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни самарали илгари суриш учун кенг имкониятлар мавжуд экани алоҳида таъкидланди. Бугун бўлиб ўтган икки томонлама ишбилармонлар форумининг самарали натижалари ҳам буни яна бир бор тасдиқлади.

Қўшма индустриал парк ташкил этиш, кимёвий, металл, электротехника маҳсулотлари ва турли ускуналар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик корхоналар барпо этиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, рақамлаштириш ва инновацион ечимларни жорий қилиш лойиҳалари шулар жумласидан”, дейилибди Президент Матбуот Хизмати хабарида.

Учрашувда талаб юқори бўлган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш мақсадида кенг савдо-логистика тармоғини ривожлантириш зарурлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, шаҳарсозлик, уй-жой коммунал хўжалик ва ободонлаштириш соҳасини бошқариш, транспорт коммуникациялари ва инфратузилмасини такомиллаштириш борасида ҳамкорлик қилиш ва шу соҳалардаги илғор технологияларни ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганмиш.

Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги фаол алмашинувлар ҳам давом эттирилармиш.

Учрашув якунида қўшма “йўл харита”лари асосида муҳим йўналишлар бўйича амалий шериклик лойиҳаларини илгари суриш юзасидан келишувга эришилганмиш.

Хуллас, шунақа гаплар. Асосий мақсад нима эди ва нима бўлди, деган саволлар жавобсиз қолаверган, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону