16 June 2021
17:57 - Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Абдуқодир Тошқулов: Катта хатолар қилдик, ҳаммаси ўйлаб қилинган, ният холис эмасди, дегани ҳақида! “Ҳаракат”: Ким буни тузатади?
Абдуқодир Тошқулов МFaktor лойиҳасига берган интервьюсида олий таълимда шу вақтгача йўл қўйилган хато ва унинг оқибати хусусида фикр билдирибди.

Унинг айтишича, олий таълимдаги энг катта муваффақиятсизлик сабаби - магистратура босқичи бўлган. Айнан шу босқич бутун таълим тизимини шу аҳволга олиб келиб қўйди. Ўқитувчилар 5 йил ўқитган талабасининг юриш-туриши, илмга муносабати, нотиқлик маҳорати, лидерлик қобилиятига қараб университетда олиб қолишга интилишар экан.

Олий таълим тизимини 2 босқич: бакалаврат ва магистратурага ажратдик, дебди Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Абдуқодир Тошқулов. Бу тўғри бўлди. Лекин биз нима қилдик, магистратурага қабул тизимини нотўғри қилдик. Бакалавр босқичи қабулини тест тизимида қилган бўлсак, магистратурани ректорлар, ОТМ комиссияси ҳал қилади, дедик ва 90 фоиз ҳолатларда коррупцион механизм ишлади. Университетда ўқитувчи бўлиши керак бўлган иқтидорли талаба қолиб, таниш-билишчилик билан магистратурани шунчаки бакалаврдан кейинги босқич деб биладиган ярамайдиган талабалар қабул қилинди.

Вазирнинг айтишича, бу – ниятнинг тўғри эмаслигидандир. Бунинг оқибати ўқитувчилар етишмаслигини келтириб чиқарди. Ўқитувчилар етишмагандан кейин, ҳалиги [магистратурага пул билан кириб,] тугатганлар кетмади, юраверди.

Ҳозир вазият ўзгарди. Охирги беш йилда магистрлар сони қарийб 7 бараварга кўпайди. 137 та ОТМда 31 минг нафар ўқитувчи ишлаяпти. 31 минг нафар магистр эса ўқияпти. Демак, ҳар бир ўқитувчи ўрнига янги кадр бор.

Бу йил магистратурага қабулда мутахассислик фанлари ҳам, чет тили ҳам Давлат Тест Маркази (ДТМ) орқали бўлади. Ҳозирги шароитда магистратурага ДТМ орқали қабул – бу нажот. Ҳеч ким аралашолмайди, деганмиш бу янги вазир.

Аслида, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, бу ҳам тўғри қадам бўлмаган. Ҳамма нарса шу жойларга янги номзодлар танлашдадир. Айнан шу иш тўғри бўлмаяпти, чунки, ҳамма ерда коррупция, яъни таниш-билишлик касаллиги бор.

Буни тузатиш керак. Тўғрироғи, ШАРТ. Акс ҳолда Ўзбекистон секин-аста СССР замонига қараб кетаверади! Энг тўғри йўл – ҳақиқий кадр танлашдир!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону