15 June 2021
05:17 -
Шавкат Мирзиёнинг ночорлиги: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги онкология шифохоналари бирлаштирилармиш, аммо фойдаси йўқ нарса бўлиши аниқ!
Тошкент тиббиёт академияси клиникаси ҳудудида Республика онкология марказининг янги бинолари қурилармиш, 2023/24 ўқув йилидан бошлаб Тошкентда Пирогов номидаги университет филиалини очиш режалаштирилганмиш.
Ўзбекистоннинг замонавий раҳбари Шавкат Мирзиё бундан бир ой олдин Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-амалий Тиббиёт Марказига бориб, бу йўналишдаги шифохоналарда шароитларни яхшилаш бўйича топшириқлар берганмиш. Улардан келиб чиқиб, 27 май куни президентнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарор қабул қилинган экан.
Мазкур қарорга мувофиқ, дейилади Республика Онкология ва Радиология Тиббиёт Маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилганмиш, Тошкент Тиббиёт Академияси Клиникасининг бўш турган ҳудудидан 5 гектардан зиёд ер ажратилганмиш. Мана энди, шу лойиҳа 14 июнь куни Шавкат Мирзиёевга тақдим этилибди.
Янги марказда позитрон-эмиссион томография, радиоизотоп текширишлар, занжир реакцияли анализаторлар, магнит-резонанс томография, ангиография учун замонавий ускуналар ўрнатилармиш, иммунотерапия, таргет терапия, чизиқли тезлаткич ёрдамида ва стереотоксик нур терапия, радиохирургия каби янги даволаш услублари жорий этилармиш.
Таъкидланишича, президент кўрсатмасига мувофиқ, барча ҳудудлардаги онкология шифохоналаридаги шароит, даволаш сифати ўрганилган ва бундай касалликлар бўйича энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиалларига тўғри келиши аниқланганмиш.
Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналарини ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклифи билдирилибди. Бунинг натижасида салоҳиятли мутахассислар ва юқори технологик ускуналар бир жойда жамланиб, даволаш сифати ошади, беморлар сарсон бўлишининг олди олинармиш.
Руслар билан ҳамкорлик доирасида келгуси икки йилда ўзбекистонлик талабаларни Россияга ўқишга юбориш, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Пирогов номидаги Университет филиалини очиш режалаштирилганмиш.
Кўриб турибсизки, ҳурматли ўқувчиларимиз, бу хабар эртак каби ёзилди ва эртак каби эълон қилинмоқда. Мана энди вақтимиз бор, бу ЭРТАКЛАРНИ ўрганишимиз ва натижаларни кўра билишимиз лозим.
Аммо бир нарса аниқ, бундай КОСМЕТИК лойиҳалардан катта фойда чиқсайди, аммо, чиқолмайди. Бу иш ЯНАДА жиддийроқ ўйланиши ва жиддий лойиҳалар таклиф қилиниши лозим, тўғрироғи, ШАРТ!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения