12 June 2021
16:42 -
Саудия Арабистонида 2021 йилги Ҳаж мавсуми ҳам хорижий зиёратчиларсиз ўтади
2021 йилги Ҳаж мавсуми коронавирус чекловлари сабаб Саудия Арабистонида фақат маҳаллий фуқаролар ва резидентлар иштирокида ўтади.
Коронавирус пандемияси сабабли, 2021 йилда Ҳаж зиёратини фақат Саудия Арабистони подшоҳлиги фуқаролари ва бу мамлакатда доимий яшовчи резидентлар адо этиши мумкин.
Подшоҳлик ҳукумати қарори билан, зиёратчилар сони жами 60 минг киши этиб белгиланди. Бунда 18 дан 65 ёшгача бўлган, коронавирусга қарши эмланган маҳаллий фуқаролар ва резидентлар назарда тутилган.
Ҳаж мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.
Ислом дини арконларидан бири бўлган Ҳаж ибодатлари бу йил 17-22 июль кунлари адо этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Саудия Арабистони хорижлик зиёратчилар учун ҳаж зиёратини бекор қилган, пандемия сабабли 2020 йилда ҳаж зиёрати 10 минг киши иштирокидагина ўтганди. Зиёратчиларнинг 30 фоизини саудияликлар, 70 фоизини эса мамлакатда яшовчи хорижликлар ташкил қилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения