11 June 2021
20:08 - Афғонистонда хизмат қилаётган Туркия ҳарбийлари 500 нафарни ташкил этади, “Толибон” уларни Афғонистондан чиқиб кетишга чақирмоқда. Кулгили эмасми?
"Толибон" ҳаракати Туркиядан НАТОнинг бошқа аъзолари каби Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилгани жуда ҳам қизиқ. Чунки, бу ҳақда толиблар расмий вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилди.

TOLO News журнали хабар беришича, Суҳайл Шаҳиннинг бу сўзлари шундай деб келтирилган: "НАТО аъзоси бўлган Туркия биз 2020 йил 29 февралда АҚШ билан имзолаган келишувга мувофиқ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим. Туркия буюк мусулмон мамлакати, Афғонистон у билан тарихий алоқаларга эга. Келажакда мамлакатимизда янги исломий ҳукумат тузилганидан сўнг у билан яқин ва яхши муносабатлар ўрнатиш умидидамиз".

Reuters агентлигининг хабар беришича, май ойида Анқара НАТО Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетганидан сўнг, Кобул аэропортини қўриқлаш таклифини берганмиш. Расмий маълумотларга кўра, Афғонистондаги Туркия ҳарбийлари 500 нафарни ташкил этади.

Маълумки, АҚШ апрел охиридан Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаган. АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) билдиришича, Қўшма Штатлар ҳозиргача Афғонистондан қўшинларининг ярмидан кўпини олиб чиқиб бўлган.

Аммо, Туркия ҳақида бундай хабар бўлгани йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону