10 June 2021
15:15 -
Ўзбекистоннинг Марказий Банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирибди
Марказий Банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз, йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолинмоқда.
Марказий Банк бошқарувининг 2021 йил 10 июндаги навбатдаги йиғилиши қарорига асосан, қайта молиялаш ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз бўлиб қолаверади.
Маълумот учун, Бош регуляторнинг асосий ставкаси 2018 йил бошида 14 фоиз этиб тасдиқлангани хабар қилинган эди. Мана энди ўша атрофдамиз. 2019 йилда ушбу ставка 16 фоизгача кўтарилган экан.
2020 йил 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиш қарорига асосан, Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланганибди. Пандемия ва карантин шароитида ушбу ставка ўзгартирилмай қолгани ҳам ЖУДА ҚИЗИҚ.
МБ бошқарув кенгашининг 2021 йил 21 январ, 11 март ва 22 апрел кунлари ўтказилган йиғилишларида ҳам қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилган экан.
Ўзбекистон тарихида қайта молиялаш ставкасининг энг юқори кўрсаткичи 1995 йилда кузатилган бўлиб, ўша пайтда асосий ставка 300 фоизга етганди. Шундан сўнг, 2017 йилгача асосий ставка пасайиб борган ва 27 июнда 9 фоизни ташкил этган экан.
Хуллас, Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозлик руҳида. Шавкат Мирзиё Тожикистонга бориб келгунча, ставкалар ўзгармаслиги ЖУДА АНИҚ.