09 June 2021
22:49 - Ражаб Эрдўған бугунги йиғилишда бекорга гапирмабди, мухолифатдаги Кемал Қиличдорўғли, Акром Имомўғли ва Мерал Акшенердан бугуноқ жавоб келибди. Президент зўрға оёқда қолибди!
Бугун саҳар соатларида тарқатилган хабарларимизда Давлат Кенгаши - давлат Президенти Ражаб Эрдўғаннинг Умрания вилояти Элмаликент тумани бўйича эълон қилинган қарорини бекор қилганини билдирган эдик. Чунки, асл воқеа кеча бўлган эди.

Бугун Ражаб Эрдўған ўз партиясининг Марказий Йиғилишида шу воқеа бўйича тушунтириш бериб, асосан Кемал Қиличдорўғли, Акром Имомўғли ва Мерал Акшенерларга ташланди. Нимамиш, мухолифатчиларнинг танқидларига қарамасдан ҳамма нарса унинг ўз фойдасига бўлганмиш.

Бугун бу мухолифатчилар Ражаб Эрдўғанга ташланиб, унинг шармандасини чиқардилар, десак бўлади.

Масалан, Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли “Сен чўктирдинг, биз олға чоптик. Бу қадар кўнглинг фақирки, қўлингда саройларинг, пораларининг ва баланд димоғинг бор холос. Биз буларни ўзимиз тузатамиз!” деб чиройли жавоб берди.

Ҳозир Истанбул ҳокими бўлган Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди Акром Имомўғли эса, бир катта ўрмоннинг очилишида нутқ сўзлар экан, “Аммо, чиройли бўлибдими? Мен буни жуда ёқтирдим, сиз ҳам севиндингизми, жаноб Эрдўған?” сўзлари билан уни яксон қилибди.

Яхши Партиянинг раҳбари Мерал Акшенер ҳам бекор турмабди. У қандайдир жойда гапириб, “Нима миллат очми, демак, сизнинг ўйинингиз яхши натижалар берибди, жаноб Эрдўған, буёғини биз ўзимиз тўғрилаймиз” дебди.

Хуллас, бугун Президент Эрдўған ўз мажлисида сал кам ярим соат гапириб, бу 3 мухолифатчини ўзича шармандасини чиқарибди. Аммо, йиғилиш қатнашчилари унинг ҳамма сўзларини қарсак билан кутиб олсалар ҳам, аслида, ўзлари шарманда бўлибдилар, раисларининг шармандасини чиқарибдилар.

Хуллас, шунақа гаплар, жаноб ўқувчиларимиз! Бугун жаноб Ражаб Эрдўғаннинг “чиройли жавобларига”, ундан ҳам чиройли сўзлар билан ундан ҳам яхши жавоблар келибди. Яхшиямки, яхши саволларга яхши жавоблар келгани ўз исботини топибди.

Расмда - Кемал Қиличдорўғли ва Ражаб Эрдўған. Бошқа расмларни қўйиш имкони бўлмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону