09 June 2021
15:45 - Ўзбек-тожик масхарабозлиги ШАРМАНДАЛИК даражасида: Биринчи Ўзбекистон - Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форумида 730 млн долларлик ҳужжатлар имзоланганмиш
Жорий йил 9 июн куни Бўхтар шаҳрида Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форум бўлиб ўтибди.

Бу тадбирда Тожикистон Бош Вазири Биринчи Ўринбосари Давлатали Саид, Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари – Инвестициялар ва Ташқи Савдо вазири Сардор Умрзоқов, икки мамлакат вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, савдо-саноат палаталари, чегарадош вилоятларнинг раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон турли ҳудудларидан келган 300га яқин тадбиркор иштирок этибди.

Хуллас, шу сатрларнинг ўзиёқ ҳаммаёқ ШАРМАНДАЛИК тадбирига айланганини исботламоқда. Бу ШАРМАНДАЛИК тадбири доирасида “B2G” ва “B2B” шаклида иштирокчилар манзилли учрашувлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтгани ҳам гапимизнинг исботидир.

Бу ШАРМАНДАЛИК форуми якунлари бўйича Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Экспорт Агентлиги билан Ўзбекистон Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирлиги ҳузуридаги Экспортни Рағбатлантириш Агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, автомобил, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш, интенсив боғлар, иссиқхона комплекслари, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича битимлар, шунингдек, бир қатор савдо шартномалари имзоланганмиш.

Шу ҲИКОЯЛАРГА ишонадиганлар борми?

Хуллас, шу расмларданоқ кўриниб турибдики, бу учрашув эртага бўладиган давлат раҳбарлари учрашуви олдидан, яъни бош ШАРМАНДАЛИК учрашувига тайёргарликдир.

Шунданоқ тушунаверинг, бугунги ШАРМАНДАЛИК қандай ўтганини?! Бу йиғилишда ҳатто қўшни ҳокимликларнинг раҳбарлари ҳам учрашишгани, айнан шу ерда Ўзбекистондаги вилоят ҳокимларидан бири ҳам турганига нима дейсиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону