08 June 2021
21:45 - Ўзбекистоннинг расмий захиралари илк марта 35 млрд доллардан ошибди. Шунга ишонадиганлар қўлини кўтарсин!
Май ойида давомида олтин-валюта захиралари таркибида монетар олтин ҳажми қарийб 12,5 тоннага камайишига қарамай, олтин қимматлашиши фонида захираларнинг умумий қиймати 1,4 миллиард долларга ошган.

2021 йил 1 июнь ҳолатига, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий Банк эълон қилди.Таққослаш учун, 1 май ҳолатида республиканинг расмий захира активлари 34,1 миллиард долларни ташкил қилган эди.

Захираларнинг кескин ошишига жаҳон бозорида олтин нархининг тиклана бошлаши асосий сабаб бўлганини тахмин қилиш мумкин. Чунки ўтган бир ой давомида олтин ҳажми 11,7 миллион троя унциядан 11,3 троя унцияга (тахминан 12,44 тонна) камайган бўлса-да, унинг қиймати 20,7 миллард доллардан 21,4 миллиард долларга кўпайган.

Хуллас, олтин заҳиралар бироз камайган бўлса ҳам, қиймати бироз юксалган. Нима ҳам дердик, атрофимизда олтин бозори юрибди!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону