07 June 2021
22:52 - Танзила Норбоева Камала Ҳаррис билан учрашиши мумкинми? Бўлса, Танзила хоним учун зўр бўлардику, ОБРЎЙИМИЗ яна ҳам тушардику!?
Танзила Норбоева Камала Ҳаррис билан учрашиши мумкинми? Бўлса, Танзила хоним учун зўр бўлардику, ОБРЎЙИМИЗ яна ҳам тушардику!?

Давлатимизнинг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва АҚШ вице-президентининг махсус маслаҳатчиси Лиза Сойер ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ўртасида учрашув ўтказишнинг истиқболлари муҳокама қилинибди.

Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги жорийдаги йилнинг 3 июнида маълум қилишича, бўладиган учрашувда гендер тенгликни рағбатлантириш, Афғонистондаги аёллар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш кун тартибининг асосий мавзусига айланиши кутилмоқда эмиш.

Учрашувда АҚШ томони Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш борасида қилинаётган ишларни юқори баҳолаган ҳамда хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон уч томонлама аёллар бизнес-форумини ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилибди.

Шунингдек, музокаралар давомида Оқ Уйнинг COVID-19га қарши курашиш мақсадида бошқа мамлакатларни 80 миллионга яқин AstraZeneca, Pfizer, Moderna ва Johnson & Johnson препаратлари билан таъминлаш режаси доирасида Ўзбекистонга ҳам вакцина ажратилиши билан боғлиқ масала ҳам муҳокама этилибди.

Нима бўлганда ҳам, Танзила Норбой исмли хонимнинг АҚШ вице-президентининг махсус маслаҳатчиси Лиза Сойер билан учрашуви катта иш бўларди, Ўзбекистоннинг обрўси яна бир қат ПАСТга тушган бўларди. Нима ҳам дердик, дейди “Ҳаракат”нинг АҚШдаги вакили, бундай обрў тушиши ЎТА МУҲИМ хабар бўлиши аниқ эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону