07 June 2021
15:32 - Ўзбекистон ва Россия махсус кучларининг қўшма машғулотлари Красноярск ўлкасида бўлиб ўтармиш

8-13 июнь кунлари Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Саян тоғларида жойлашган “Ергаки” Ҳарбий-Спорт Тайёргарлиги Марказида - Россия Марказий Ҳарбий Округи ва Ўзбекистон Махсус Кучларининг қўшма машғулотлари бўлиб ўтиши эълон қилинди.

Россия томонининг маълумотларига кўра, машғулотлар давомида икки давлат разведка гуруҳлари махсус аслаҳа-анжомлардан фойдаланган ҳолда мураккаб тоғ-ўрмон ҳудудидан кечиб ўтади ҳамда қидирув-разведка ҳаракатларини олиб боришади. Сўнгра ҳарбийлар шартли ноқонуний тузилманинг таянч лагерини эгаллаб олиш, асирни қўлга олиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва яраланганларни эвакуация қилиш ҳаракатларини машқ қилишади. Бундан ташқари, улар шартли душман ҳудудида егулик топишдаги маҳоратларини кўрсатишларига тўғри келади.

Машғулотларда разведка техник воситаларини, жумладан турли модификациядаги лазер ускуналарини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилар экан.

Хуллас, кўринишидан, катта ҳарбий ўқиш бўладигана ўхшайди. Қани кўрамиз, нималар бўлади, нималар бўлмайди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону