Ўзбекистон Speedtest глобал индексида мобиль интернет тезлиги бўйича сўнгги ўнталикни тарк этиб, 134 та мамлакат орасида 124-ўринни эгаллади.
Speedtest Global Index маълумотларига кўра, жорийдаги йилнинг апрель ойида дунёдаги мобиль интернет тезлиги ўртача 53,38 Мбит/секунд бўлибди. Ўртача тезлик ўтган ойга солиштирганда 10 фоизга, ўтган йилга қиёслаганда 72,8 фоизга ортгани ҳам жуда қизиқ.
МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон ўсиш бўйича энг яхши кўрсаткичга эришибди ва 95-ўриндан 86-ўринга кўтарилибди.
Ундан кейинги ўринларда Беларусь (+8), Ўзбекистон (+4), Тожикистон (+3) ва Россия (+1) турибди. Арманистон эса, ўтган ойги кўрсаткичга нисбатан солиштирганда 4 позиция пастлаган.
Мобиль интернет тезлиги бўйича Бирлашган Араб Амирликлари 190,87 Мбит/сек), Жанубий Корея (186,06 Мбит/сек) ва Қатар (181,43 Мбит/сек) етакчилик қилишмоқда.
Рейтингнинг қуйи поғонасида Бангладеш (11,32 Мбит/сек) 132-ўрин, Афғонистон (8,18 Мбит/сек) 133-ўрин ва Венесуэла (7,73 Мбит/сек) 134-ўриндан жой олишган.
Арманистон гарчи ўтган ойга нисбатан 4 позиция пастлаганига қарамай, МДҲ давлатлари орасида етакчи бўлиб қолмоқда. Арманлар жаҳон рейтингида 82-ўринда. Ундан кейинги ўринларда Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Беларусь келяпти.
МДҲ давлатлари орасида энг сифатсиз мобиль интернет Ўзбекистон ва Тожикистонда. Ўзбекистон 17,28 Мбит/сек тезлик билан жаҳон рейтингида 124-ўринда, Тожикистон эса 127-ўринда (13,74 Мбит/сек).
Бу рейтинглар тизимида 134 та мамлакат бор, Ўзбекистонимиз 124-чи ўринда қолибди.