03 June 2021
03:48 -
Турк лирасининг қадрсизланиши ҳали ҳам давом этмоқда
Сўнгги ойларда турк лираси 16 фоизга қадрсизланган, инфляция даражаси 17 фоизга етган. Бу ҳақда Президент Ражаб Эрдўғаннинг ўзи телеканаллар орқали эълон қилибди.
Энг қизиғи, Туркия Президенти Ражаб Эрдўған мамлакатда фоиз ставкаларини пасайтириш зарурлигини яна бир бор таъкидлаганидан сўнг, турк лираси тахминан яна 3 фоиз инфляцияга учрабди.
“Мен Марказий Банкимиз раҳбари билан гаплашдим. Фоиз ставкаларини пасайтиришимиз шарт. Натижада биз июл ва август ойларида нархлар пасайишига эришамиз. Агар биз фоиз ставкалари юкини сармоялар ва харажатлардан олиб ташласак, унда тинчроқ муҳитга кирамиз, чунки бу фоиз ставкалари харажатлар инфляциясини келтириб чиқаради”, дебди у ТRТ телеканалига берган интервьюсида.
Айни пайтда мамлакатда ишсизлик даражаси 13,1 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич ёшлар орасида икки баравар кўп. Bloomberg'нинг ёзишича, ишсизликни камайтириш Туркия ҳукумати учун муҳим вазифага айланган, чунки ишсизлик икки рақамли сонларда бўлган кўплаб шаҳарларда аҳолининг ҳукуматдан норозилиги юқори.
Хуллас, сўнгги ойларда турк лираси 16 фоизга қадрсизлангани, бундан ташқари, инфляция даражаси 17 фоизни ташкил этаётгани туфайли марказий шаҳарларда озиқ-овқат нархлари ошяпти. Табиий, аҳоли ичида ҳозирги ҳукуматдан норозилик юқори бўлиб бормоқда.
Экспертларнинг фикрига кўра, 2013 йилдан бери Ражаб Эрдўғаннинг пул-кредит сиёсатига тинимсиз аралашуви, шунингдек, иқтисодиётда чет эл валютаси ва олтинга боғлиқликнинг ошиши мамлакатда лиранинг қадрсизланишига ва инфляция даражасининг доимий равишда юқори суръатларда сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Аҳолининг аксарият қисми ўз жамғармаларини лирага айлантиришни истамайди. Инвесторларда мамлакат Марказий Банки мустақиллигига, унинг мустақил қарор қабул қила олишига ишонч йўқлиги айтилмоқда.
Демак, аҳвол Туркияда ҳам ўзимизнинг Ўзбекистонда каби ҳаммаёқ ДАБДАЛА. Чунки, ҳукумат мақтаниш билан овора, инфяция ортиш билан.