29 May 2021
19:04 - Сенат Президентнинг Давлат Хавфсизлик Хизмати тўғрисидаги қонунини маъқуллабди
Бугун, 29 май куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг XV ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат Хавфсизлик Хизмати тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Мажлисда қонунни қабул қилиш зарурати қуйидаги омиллар билан асосланган:

- Биринчидан, 2018 йилнинг январь ойида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат Хавфсизлик Хизмати фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёпиқ қарорлари билан тартибга солинган бўлиб, очиқ тарздаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас;

- Иккинчидан, Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати махсус ваколатли орган ҳисобланиб, қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий, ташкилий, қўриқлаш, режим, тезкор-қидирув, муҳандислик-техник ва бошқа тадбирлар мажмуини амалга оширади.

Бунда Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати тезкор-хизмат фаолиятининг алоҳида жиҳатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига тўғридан тўғри таъсир этади.

Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати ўзига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида қўриқланувчи шахслар манфаатларини кўзлаб, қўриқлаш тадбирлари ўтказилаётган жойларда эркин ҳаракатланишни, қўриқланувчи шахсларнинг бўлиш объектлари атрофида ва ҳаракатланиш йўналишларида турли хил объектларнинг қурилиши ва реконструкциясини, қўриқланувчи шахсларга ва улар бўлиш объектларида хизмат кўрсатишга бевосита жалб этилган ташкилотларнинг меҳнат фаолияти амалга оширилишини ва бошқа ҳаракатларини чеклайди;

Учинчидан, Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати ҳарбий хизматчилари ҳамда қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва куч ишлатувчи тузилмалар ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш чоғида ўқотар қуролни қўллашнинг аниқ тартиби белгиланмаган.

Қонунда қуйидаги масалаларни тартибга солиш кўзда тутилган:

- қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қўлланиладиган умумэътироф этилган тушунчалар ва атамалар, уларнинг мазмунини шарҳлаш ва тўғри қўллаш мақсадида ушбу фаолият турининг принциплари;

- қўриқланиши белгиланган қўриқланувчи шахсларнинг тоифаси;

- Президент Давлат Хавфсизлик Хизматининг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари;

- Президент Давлат Хавфсизлик Хизматининг шахсий таркибини бутлаш тартиби, ҳарбий хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

- Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари томонидан ҳақиқий ҳарбий хизмат ўташнинг алоҳида жиҳатлари, уларга ҳарбий унвон бериш ва касбий тайёргарлигини ташкил этиш;

- Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси кафолатлари;

- Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимларини хизмат гувоҳномалари, жетонлар ва ҳарбий кийим-кечак билан таъминлаш масалалари;

- Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар, совуқ ёки ўқотар қурол қўлланилишининг батафсил шартлари ва тартиби;

- Президент Давлат Хавфсизлик Хизмати фаолиятини назорат қилиш тартиби назарда тутилмоқда.

* * * * *

Хуллас, кўриб турибсизки, ҳурматли “Ҳаракат” ўқувчилари, бу қонунда ҳали кўп етишмовчиликлар бор. Улар ҳам тузатилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону