27 May 2021
22:17 -
Шавкат Мирзиё: Онкология хизматини янада ривожлантириш учун 2021 йилда 60 млрд сўм, келаси йил учун 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда пул ажратилади. “Ҳаракат” нима дейди?
Хабарнинг сарлавҳасидан кўриб турибсизки, 2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм, 2022 йилдан бошлаб онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун давлат бюджетидан 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилармиш.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан Республика Гематология, Онкология ва Радиология Марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича яратилган ишчи гуруҳ таркиби тасдиқлангани ҳақидаги фармонида айтилмоқда экан.
Бу қарор ёки фармонга мувофиқ, ишчи гуруҳи:
- 2021 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси негизида 300 ўринли замонавий Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти илғор хорижий тиббиёт муассасаларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилишини;
- икки ой муддатда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш ва жиҳозлаш концепциясининг ишлаб чиқилишини;
- Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини ташкил этишга хорижий экспертлар ва етакчи илмий-тадқиқот муассасалари жалб қилиниши, молиявий, ташкилий ва бошқа зарур чоралар амалга оширилишини;
- суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиётини биринчи босқичда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида, кейинчалик эса Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ҳам жорий этилишини;
- Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун қуриладиган бино-иншоотлар комплекси соҳадаги илғор хорижий тиббиёт муассасаларининг тажрибасини инобатга олган ҳолда ташкил этилишини;
- марказлар жойлаштириладиган биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш стандартлари ушбу соҳадаги илғор хорижий тиббиёт муассасалари тажрибаси асосида ишлаб чиқилишини ҳамда жиҳозланишини таъминлайди.
Қарорнинг сўнгида, Молия Вазирлиги онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун давлат бюджетидан 2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм ҳамда 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилишини таъминласин, дейилибди.
Шундай экан, бу жуда ҳам муҳим қарор сифатида кўринмоқда, дейди “Ҳаракат” мухбири. Демак, аслида нима бўлишини, бу йилнинг охирида бўладиган сайловлардан кейин кутиш керак. Кўрамиз, нима бўлади?