27 May 2021
05:34 -
Юсуф Жумa: АҚШ Конгрессига!
Тўғилмаган чақалоқнинг ўттиз йиллиги тўғрисида.
Энг ўткир қилич - қинидан чиқмай чопадиган қилич...
Жаҳон - жиннихона.
Хикматдан - Тангрининг йўлидан - Валмакидан, Донишманд Вясдан, Афлотундан, Суқротдан -тескари йўлда.
Ҳалигача инсониятнинг дунёга бир келиб, бир кетишидан бошқаси ноаён турмушда одамзот хор ва қул, чўри - ҳаётдан тилаги - иш ўрни ва бир бурда нон... Шунинг ўзи жиннилик...
Инсониятни бошқараётганлар очунда Ўзбекистон деган давлат борлигига ишонади - қип -қизил тентаклик.
Ер юзида бундай давлат йўқ - Кремлнинг Ўзбекистон деган хомашё омбори ва ўзбек деган қул ва чўрилари яшайдиган қулхонаси бор.
Бу қулхонада президент эмас, қулбоши - сотқин ва Кремлнинг қули - Ўзбекистоннинг номер биринчи қули Ш.М. Мирзиёев бор.
Бу сотқин ўзбекнинг эрларини қирган ўрис босқинчилари ёдгорлик ўрнатган дунёнинг номер биринчи сотқини.
Бунақасини инсоният онаси ҳозиргача туққан эмас.
Ўзбекистондан ўрис ҳар куни бир тонна олтин олиб кетади...
Миллион - миллион тонна қимматбаҳо метал...
Уран, кумуш, мис...
Газ...
Барини Москва сотади...
Газ конлари - океанлари устида эл қишда музда ўтиради.
Олтин конлари устида қулу чўри миллат оч...
Биргина пахтадан миллион тонна тола олинади - бу миллиард килограм тола демакдир.
Ўзбекистон халқининг хар бирига ўттиз кг.дан тўғри келади.
Ҳатто қўлда йигириб, тўқиб сотса ҳам ўзбек дунёнинг энг бой элига айланади.
Битта қўлда тўқилган футболка юз доллер.
Ҳар килодан учта тўқилса ҳам - уч юз миллиард доллер бўлади - ҳолбуки учтадан кўп чиқади.
Толадан ташқари ҳам турли маҳсулотларга бойдир пахта.
Тағин ипак, мева...
Ўзбекистон дунёнинг трилион доллерлари бор - бой юртларидан бирига айланади...
Ўзбекистоннинг фожеаси - Москвага қарамлик, сотқинлик...
Ўзбекистон СССРнинг етмиш йилидан ортиқ талончилигида ҳам сотқин И.Каримовнинг 27 йиллик ҳукмронлиги давридагича Москвага таланмаган.
Хоин Мирзиёев юртни талатишда СССРни ҳам, сотқин Каримовни ҳам, дастлабки уч йил ичида доғда қолдирди...
Халқнинг ерини тортиб олиб, уйларини йиқиб, Москвага пахта экди....
Оламни лаққиллатиб, катта қарзлар олиб, элни қарзга ботирди,
Бари Москвага кетди, қолганини теграсидаги ўғрилар ўғирлаб, унга тортиқ қилдилар...
Ҳар бир сўзим учун халқаро судда жавоб беришга ҳамиша тайёрман...
Комсомол котиби бўлганида студентлар пулини ўғирлаган бу ўғри, порахўрнинг, 63 йил номуссиз яшаган кимсанинг - бугун Европа ва АҚШ да ислоҳатчи арбоб деб кўз - кўз этилаётгани жиннилик бўлмай нима?!
АҚШ конгрессининг Ўзбекистон мустақиллигини қўллаш бўйича резолюсия қабул қилиш истаги мени қувонтиради, вале қани ўша мустақиллик?!
Тўғилмаган, бу яқин келажакда тўғилиш эҳтимоли ҳам йўқ - гўдакка алла айтишдан нима фойда?!
30 йилдан буён бу тўғилмаган чақалоққа сотқин ҳукумат, нодон мухолифат, тентак дунё алла айтади - совғалар беради, қарз беради - босқинчилар, сотқинлар емоқдалар, қарзларни сўнгги йиртиқ иштонини сотиб - ўзбек тўлайди...
Янги йил табригини Путинга ялтоқланиб ўрисча айтган, куни кеча Тошкент марказида СССР байроғини кўтарган, бошини Москва билан Пекин оёқларидан кўтармайдиган сотқин Мирзиёев билан мустақиллик бўладими?!...
Ҳазрати Исо:
“Ўликларни тирилтиришга чора топдим, лекин аҳмоқни тузатишга чора топмадим.” - деган.
Аҳмоқдан ҳам тубан сотқинни - бир умр номуссиз яшаганни номусли этишга АҚШ конгрессининг резолюсияси қодирми?!...
АҚШ Давлат Котиби Блинкин Эронда тутқун этилган АҚШликни йўқлаб, орадан ўн тўрт йил ўтган бўлса ҳам уни унутмаганини айтди.
Котибнинг бу сўзи билан нима ўзгарди?!...
14 йил - нақадар даҳшат, мен дунёнинг энг даҳшатли зиндонида бўлганман, ҳар дақиқа қандай оғир кечишини теран биламан. Улуғ Бобурсултон ҳазратлари элчисини Ҳиндистон ҳукмдори афғон Иброҳим қамоққа олади.
Бобур Мирзо - унга Тангрининг олқиши ёғилсин - элчиси Саводий қамалган кунининг тунида ёвни босади - ўша кеча Саводийни Иброҳим озод этишга мажбур бўлади...
Ўша чоғда Бобурсултон йигирмадан эндигина ошган йигит...
Ортида юз минг, олдида олти юз минг душман қўшини бўлган, Мирзода аввалига 200 га етар етмас, Ҳиндистонга кирганда 1500 га яқин йигитлари бўлган.
На қўшин дегулик қўшин, на бойлик бор..
Фақат юрак бор эди - жасорат бор эди, етук ақл эгаси эди.
Ор - номус - Тангри етакчиси эди...
АҚШ икки юз ёшда...
Тангри бундан ҳам зиёда этсин - катта бойлик, қудратли армия эгаси...
Нечун эсладим - тутқун америкаликни, Бобурсултонни, Блинкиннинг бачкана баёнатини?!
Биринчидан - тутқунга ичим ёнади...
Иккинчидан - АҚШ шарафини ўйладим...
Учинчидан - АҚШ конгресси резолюсияси ҳам Блинкин баёнатидай фойдасиз бўлиши мумкин...
АҚШ ташқи сиёсатда жасоратлироқ бўлмоғи - тамоман янгича сиёсат юритиши шарт - Америка шонини янада юксалтириш шарт деб кўйинаман!
Бу дегани уруш дегани эмас - энг зўр жангчи қиличини қинидан чиқармай чопқун этади - энг зўр қилич қинидан чиқмай чопади…
ЎҒИЗХОН.
Шамширимнинг донғи зўр - довруғи ёвни қопар -
Қўрққанидан юраги ёрилиб - ўлим топар...
Қинидан чиқиб чопган қилични қилич дема,
Тангри берган қиличим қинидан чиқмай чопар...
2021 йил, 25 май

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения