2021 йилнинг 26 май куни Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида Ашхобод шаҳрига АМАЛИЙ ТАШРИФ билан келган Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммед томонидан қабул қилинибди.
Хабарларда айтилишича, вазир Абдулазиз Комил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг самимий сўзлари ва эзгу тилакларини етказганмиш. “Учрашувда олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилди”, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилган. Савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида мавжуд салоҳиятдан янада тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.
Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, дейилади ТИВ хабарида.
Яъни хабар умумий гаплардан иборат. Шундай экан, бундай учрашувнинг нима кераги бор эди, деган савол ўртада қолаверади! Чунки, вазиримиз нимага у ерга боргани айтилмаган, бу фойдасиз учрашув!