25 May 2021
23:39 - Судья Нуриддин Муродов: “Суд ҳокимиятига ақлли бошқарувни жорий қилиш вақти келди”. Бу дегани, жумладан Отабек Сатторийга чиқарилган ҳукм ҳам тўла тўғри эмасдир!

Мансабдор кишининг фикри, фаолияти оддий бир кишига доим ҳам маъқул келавермагани каби, оддий бир одамнинг фикри, иши доим ҳам тўғри бўлавермайди.

Чунки, бу тушунчалар юқорида қайд этилган ҳар икки тарафга бирдай тўғри келиши учун уларнинг ҳар иккисида ҳам бир хил манфаат, бир хил эҳтиёж бўлиши керак. Афсуски, бунинг иложи йўқ. Улар турлича... Бири ишини қилиши, иккинчиси назоратини олиб бориши керак.

Дунё ҳам шу принципга қурилган. Яъни уни манфаат бирлаштиради. Ундаги мамлакатлар ўзаро манфаатлар асосида яшайди, ўз тараққиётини кўзлаб ҳамкорлик қилади. Хуллас, дунёдаги давлатларнинг ўзаро муносабатида, манфаатдорлик ёки катта давлат, корпорация ва гегагуруҳлар, ўз таъсирига эга йирик, массмедияларнинг кичик давлатлар устидан ўз манфаатларини амалга оширишга асосланган яширин муносабати ётади.

Демак, «манфаат» деган тушунча дунёни вайрон қилмаслиги, шунингдек, инсонни ҳам бузмаслиги учун инсониятнинг буюк кашфиётларидан бир бўлган – «одоб-аҳлоқ қоидалари ва қонунлар» ўз вазифасини бажариши керак.

Бажаргандаки, ақл билан бажарилиши ҳам жуда муҳим.

Албатта, бу вазифани адо этиш турли даврларда турлича номланган. Ҳозирда у судлов, суд ҳокимияти деб номланади.

Судларнинг зиммасида бўлган бу вазифани амалга ошириш жараёни, уни амалга ошириш якуни юзасидан ҳар ким ўз нуқтаи назари, фикри, муносабатини билдириши мумкин.

Отабек Сатторий иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди. У бир неча ҳолатда айбдор деб топилди. Бошқа бир ҳолатда унга қўйилган айб ўз исботини топмагани асосида рад этилди. Ушбу суд ҳукмига нисбатан апелляция, кассация шикояти бериш, протест киритиш ҳуқуқ ва ваколати мавжудлигини барчамиз яхши биламиз.

Мен тўхталмоқчи бўлган масала эса, бундан анча муҳим ҳамда юклироқ.

Бу масала – «манфаат» масаласи. Яъни таъма аралашган ҳолат, манфаатдорлик бўлиши мумкин бўлган ҳолат. Бироқ, ҳозирги ҳолатда суд ҳукми қонуний кучга кирмай туриб, унга муносабат билдириш ноўрин...

Агар фикрларимни бугун ижтимоий тармоқлар, ОАВ, кенг жамоатчилик, халқаро жамоатчилик билдираётган фикр ва қарашлар қаторида бир муносабат деб ҳисобласак, аслида, қайд этиб ўтилган блогер катта бир мавқега эга бир шахс эмас, оламшумул бир муаммони ҳам олиб чиққани йўқ...

Лекин, постнинг кириш қисмида баён этганимдек, дунёни манфаат бошқаради. Охир оқибат ақлли бошқарувга бутун дунё илғор давлатлари ўтганини, яъни бу бошқарув ҳокимиятида халқ ўрни муҳимлиги, ақл билан иш тутиш, чуқур мулоҳаза, ақллар беллашуви даврида яшаётганлигимизни ҳар дақиқа уйғоқ ақл, босиқ аниқ-тиниқ, соддаликка, ортиқча ҳис-туйғу, ва энг асосийси, асоссизликка асосланмаган фикр лозимлигини англаб туришимиз ҳар ҳолда хайрлидир.

Биласиз, дунёи-жаҳон деган маконда турли мамлакатлар, ташкилотлар ва гуруҳлар ўз манфаатларини кўзлаб ҳаракатда бўлади. Айни шу жараёнда, Ўзбекистон имижига салбий таъсир этадиган, ислоҳотларимизга соя соладиган ҳолатларга йўл қўймаслик, имкон қадар уларни четлаб ўтиш ҳар биримизнинг огоҳ бир вазифамиз, керак бўлса, бурчимиз бўлиши керак.

Отабек Сатторий масаласига келсак, энг тўғри йўл, агар унинг иши юқори инстанция судларида кўриб чиқилиб, айбдорлик масаласида биринчи инстанция суди хулосаси қонунларга мувофиқ бўлса, амалда пушаймонлиги эътиборга олинса, унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси доирасида жазо тайинлаш мақсадга мувофиқ.

Нега? Чунки, Ўзбекистон манфаати ва бунинг пировардида Ўзбекистон халқи манфаати миллионлаб Отабек Сатторийнинг тор доирадаги манфаатидан устун. Зеро, буюк аллома айтганларидек, «Дилингда таъма бўлмаса, тилингда куч-қудрат бўлади». Яъни қаламинг синмайди. Сўзинг ўткир бўлади. Ўзингни оқлашга ҳам хожат қолмайди.

Айни шу ўринда СУД, ҳар бир шахснинг қонун олдида тенглиги, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги, тўғри, қонуний ҳукм қилиш билан бир қаторда, бунда фақатгина озодликдан маҳрум қилиш асосида жазолаш орқали мақсадга эришиб бўлмаслигига қўрқмай урғу беравериши мумкин. Бунга қонун ҳам йўл қўяди...

Қиссадан ҳисса шуки, «Фитна қурбонлари» номли китобнинг кулминацион нуқтасида айтганим каби – «Азиз инсон бўлиб туғилганинг билан шу номда қойим туриб яшашинг осон эмас, одамлик мартабасини олиб юриш эса, ундан-да мушкул... Манфаат ҳеч нарса, манфаат ҳамма нарса...».

Демак, ўз манфатини халқ, давлат ва жамият манфаатидан устун қўйиш бу осон иш эмас ёки қуруқ баландпарвоз гап ҳам эмас. Ўта мураккаб масала бу.

Шундай экан, ҳар қандай ҳолатда ҳам бугун бизнинг, кимлигимиздан қатъи назар, ҳар биримизнинг манфаатимиз бу – юрт, ҳамда давлат сиёсатига содиқлик, Ватанга муҳаббат, қонунларимиз, буюк ҳамда донишманд, самимий халқимиз ҳаққига ҳурматни собитлик билан сақлашда ҳамда турли яширин манфатлар таъсирига осон учмасликдадир. Хулоса ўзингиздан...

Нуриддин Муродов
Судья

"Ҳаракат": Бу лавҳа тўғридан-тўғри Kun.uz Интернет нашридан олинди. Аммо, бу мақоланинг танлаган сайтидан кечирим сўрашга вақтимиз ҳам бўлмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону